Latest news

21:18"Ал Ҳалдия" бош мураббийи Али Ашур: "Андижон" ушбу мусобақада гол ўтказиб юбормади"  0 20:56ЕЧЛ. "Барселона" – "Олимпиакос". Таркиблар аниқ  3 20:48"Бавария" Нойер билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда, Нюбель эса сотиб юборилади  0 20:17Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" 2:1 (матнли трансляция)  53 19:58Жиру: "Лига 1 А Сериядан ортда эмас"  5 19:30Шмейхель: "Нега Хойлунд ва Мактоминей "Наполи"да?"  5 19:02Максим Шацких: "Рақибни ўрганиб чиқдик. Фикримча, "Ал Ҳалдия" Қатар клубидан кучлироқ"  16 18:42Артета Гёкереш "Арсенал" учун фойдали эканлиги ҳақида гапирди  0 18:14Абрамович Туркия клубининг акция пакетларини сотиб олмоқчи  3 17:47"Нефтчи" – ОКМК ўйинидаги вазият четлатишга хосмиди? Суперлиганинг 25-туридаги ҳакамлик таҳлили  7 17:27Алаба яна жароҳат олди  3 16:59Эшитдик-да! Аёллар ва футзал жамоаси энди Суперлига клублари учун мажбурий бўлмайди  4 16:39ОФК вакиллари Миллий футбол маркази билан танишди  0 16:19"Футбол олами". Бутсанинг таги билан бутсага тепишга қизил карточка берилмайди. Оёқни синдириш учун сал юқорига тепиш лозим...  12 16:03Расман: "Бавария" Компани билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0

Цюрихда Санъат Шариповга халқаро даражадаги спорт юристи дипломи топширилди News

Цюрихда Санъат Шариповга халқаро даражадаги спорт юристи дипломи топширилди

Хабарингиз бор, ҳамюртимиз Санъат Шарипов ўтган йили Швейцариянинг Цюрих Университетига Халқаро спорт ҳуқуқи мутахассислиги бўйича магистратура йўналишига қабул қилинган эди.

Бу йил эса у жаҳон футболига халқаро тоифадаги мутахассислар етказиб берувчи ушбу даргоҳдаги таълим босқичини муваффақият билан тамомлади. Куни-кеча Цюрихда битирувчилар шарафига тантанали диплом топшириш маросими ташкиллаштирилди.

Германия, Буюк Британия, Швейцария, Австрия, Италия, Туркия, АҚШ, Канада, Бразилия, Жанубий Африка Республикаси, Индонезия, Польша, Албания, Словакия, Хитой ва шу каби бошқа бир нечта мамлакатлар вакиллари қаторида, Шариповга ҳам халқаро даражадаги спорт юристи дипломи байрамона тарзда топширилди. Шу тариқа, Санъат Шарипов спорт соҳасидаги халқаро юрист номига сазовор бўлган ўзбекистонлик биринчи мутахассис сифатида қайд этилди.


- Маросимнинг расмий қисми Цюрихдаги машҳур Гроссмюнстер черковида бўлиб ўтди, - дейди Шарипов. – Битирувчилар учун байрам зиёфати кечқурун Цюрих кўли бўйлаб сайр қилган пароходда уюштирилди. Бу жуда ҳам эсда қоларли манзара бўлди. Тадбирда ФИФА, УЕФА, футбол ўйини қоидаларини назорат қилувчи халқаро кенгаш, Халқаро олимпия қўмитаси, Спорт арбитраж суди, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (ВАДА), Ҳаваскорлар халқаро бокс ассоциацияси (АИБА), муз устида хоккей, велоспорт ва бошқа кўплаб халқаро спорт уюшмалари аъзолари биз билан бирга бўлишди. Улар фаолиятимиздаги янги босқич билан барчамизни самимий қутлашди.

***

Биз ҳам барча юртдошларимиз номидан Санъат Шариповни халқаро спорт юристи мақомини расман олганлиги билан муборакбод этамиз! Ўзбек футболини тараққий эттиришда унинг хизматлари ўзига хос, яъни халқаро кўринишда бўлишлигини ҳам тилаб қоламиз, ҳам кутиб қоламиз!


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика