Latest news

19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  1 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  0 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  7 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (матнли трансляция)  4 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  45 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  23

Чемпионлар Лигасининг илк ўйинидаёқ сенсация! Тухелнинг кетишига сабаб бўлган "Челси"нинг аутсайдерга қарши ўйиндаги мағлубияти News

Чемпионлар Лигасининг илк ўйинидаёқ сенсация! Тухелнинг кетишига сабаб бўлган "Челси"нинг аутсайдерга қарши ўйиндаги мағлубияти

Тухель жамоаси Загребда "ёниб кетди".

Узоқ кутилган Чемпионлар Лигаси қайтди. 1-турни Загребнинг "Динамо" ва "Челси" жамоалари ўртасидаги ўйин очиб берди. Фаворит яққол аён эди, аммо натижа максимал даражада кутилмаган бўлди. Илк ўйин — ва бирдан сенсация!




"Челси" ўйинда тезлик билан тўпни назорати остига олди, аммо иккита муаммо пайдо бўлди. Биринчидан, Томас Тухель жамоаси вазиятлардан фойдалана олмади. Раҳим Стерлинг гол уриши мумкин эди, Пьер-Эмерик Обамеянг эса ассист қайд этиш учун ажойиб позицияда эди. Аммо, ҳеч нарса ўхшамади.



Иккинчи муаммо: "Динамо" учун бундай сценарий сюрприз бўлмади. Загреб жон деб иккинчи рақам бўлиб ўйнади ва камдан-кам қарши ҳужумларга қочди. Илк бор тўлиқ олдинга чиқиш голга олиб келди: Мислав Оршич майдон марказида муаммосиз Уэсли Фофанадан қочиб кетди ва Кепа Аррисабалагани ожиз қолдирди. Айтганча, "Челси" бир ҳафта олдин Фофана учун 80 млн евро тўлади.



Гол "Динамо"ни дадилроқ қилди. Қарши ҳужумлар кўпайди, аммо асосийси — Загреб доим уларни зарбагача етказди, аммо "Челси" рақиб жарима майдончаси атрофида "овора бўлиб юрди". Якунда биринчи тайм ғалати статистикани тақдим этди: тўп меҳмонларда бўлди (66 фоиз), аммо мезбонлар кўпроқ ва яхшироқ тепишди (зарбалар бўйича 4:3, 2:1 — аниқ зарбалар).


Иккинчи тайм "Челси"нинг узоқ кутилган голи билан бошланди, аммо яна муваффақиятсизлик: Бен Чилуэлл Обамеянгга пас беришидан олдин офсайдда эди.


→ СИ "Челси"нинг "Загреб"га голини бекор қилди. Офсайдни ярим автоматик аниқлаш — ушбу ЧЛ учун янгилик



Лондонликларнинг кейинги ўйинига ишонч қўшилмади. Загреб дадил жавоб берди ва 56-дақиқада "Челси"нинг аҳволини деярли ҳалокатли ҳолатга келтирди: Стефан Ристовски "пушка"ни ижро этди, аммо Кепа тўпни дарвоза устунига йўналтиришга эришди.


Тайм ўрталарига келиб "Челси" ниҳоят "Динамо" устидан тўлиқ устунликни қўлга олди. Тухель бир неча ўзгаришлар амалга оширди, ҳужумни янгилади ва вазиятлар кўпайди. Асосий вақт тугашига бир неча дақиқа қолганда Рим Жеймс штангани "пойлади".


"Челси" ушбу ўйинда ёмон ҳаракат қилди, аммо сенсацион мағлубиятдан қутулиш учун барибир имкониятлар бор эди. Ҳакам асосий вақтга сахийлик билан саккиз дақиқа қўшди ва "Динамо"ни "қийнаб қўйди". Мезбонлар икки дақиқада ўз жамоаси майдонларига киравершда қоида бузишди. Икки ҳолатда ҳам тўп ёнига Хаким Зиеш келди... ва бир марта ҳам тўпни девордан ўтказа олмади. Якун — 1:0.



Илк ўйинда аутсайдердан учралган мағлубият Томас Тухелнинг "Челси"дан истеъфога чиқарилишига сабаб бўлди.


Алишер Остонов таржимаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика