Чемберлен 11 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтмоқда
03 mar 2019 12:45
News
Чемберлен 11 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтмоқда
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Алекс Окслейд-Чемберлен 11 ой ўтиб, майдонга тушиши кутилмоқда.
"Liverpool Echo" хабарига кўра, 25 ёшли футболчи "Ливерпуль" U-23 таркибида душанба куни "Эвертон" U-23га қарши ўйинда майдонга тушади.
Олдинроқ Юрген Клопп ҳам футболчи 70 фоизга тайёрлигини айтиб ўтганди. Эслатиб ўтамиз, футболчи ЕЧЛ доирасида "Рома"га қарши ўйинда тиззасидан олган жароҳатидан кейин сафдан чиққанди.
Link :
Source : Liverpool Echo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments