Latest news

02:53Элит ОЧЛ. Энг яхшилар аниқланди  1 02:44"Машъал" "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:37Ла Лига. "Барселона" камбэк эвазига меҳмонда "Вальядолид"ни таслим этди  123 02:31Бундеслига. "Боруссия" ўз уйида "Вольфсбург"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 02:00А Серия. "Наполи" ва "Интер" рақибларини минимал ҳисобда мағлуб этди  1 00:49Февзи Давлетов: "Пахтакор" биз кутгандай ўйнади, барча режаларимиз иш берди"  3 23:41РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Краснодар"га мағлуб бўлди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" финалда "Кавасаки Фронтале"ни мағлуб этиб, чемпионликка эришди!  20 23:09Туркия Суперлигаси. "Галатасарой" "Сивасспор"га қарши ўйинни биринчи бўлимдаёқ ҳал қилди, Турғунбоев захирада қолдирилди  1 23:05Педру Морейра: "Ўзбекистон чемпионати осон эмас. Йигитларим бугунга ўйинда охиригача ҳаракат қилиб, характер кўрсатишди"  21 22:52Миржалол Қосимов: "Яратганга шукр, бизни ҳаракатимизга яраша мукофотлади"  13 22:41Александр Хомяков: "Ҳафсалам пир бўлди"  53 22:38ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Араз" билан дуранг ўйнади, Раҳмоналиев биринчи бўлимнинг ўзида захирада майдонга тушди ва сариқ карточка олди  0 22:34Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Страсбур"га мағлуб бўлди  5 22:23Асрор Алиқулов: "Бухоро" ўз услубини ўзгартиргани йўқ. Биз эса қийин ғалабага эришдик"  7

"Челси" Европа лигаси кубоги соҳиби! News

"Челси" Европа лигаси кубоги соҳиби!

15 май куни тунда Европа лигаси финал учрашуви бўлиб ўтди.
Амстредам шаҳридаги стадионда Португалиянинг "Бенфика" ва Англиянинг "Челси" клублари ўзаро кураш олиб боришди. Дастлабки бўлимда устунлик "Бенфика" томонида бўлди. Аммо Португалия клуби томонидан ташкил этилган деярли барча ҳужумда охирги зарба бўлмади. "Челси" футболчилари эса икки марта  рақиб дарвозасига зарба беришди ҳолос. Оскарнинг зарбасини Артур осонлик билан, Лэмпарднинг зарбасини эса қийинчилик билан қайтариб юборди.
 
59-дақиқада Петр Чех тўпни майдон марказига қадар отиб берди. Мата тўпни олдинроққа Торресга оширди, Фернандо тўпни рақиб ҳимоячиси Луизао ва дарвозабони Артурни ортда қолдириб, дарвозани ишғол қилди - 0:1.

68-дақиқада Аспиликуэта ўз жарима майдони ичида тўпни қўли билан ўйнади, бош ҳакам пенальти белгиланди. Уни Оскар Кардосо аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди - 1:1.  

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Бранислав Иванович бурчакдан ошириб берилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 1:2. Айнан мана шу ҳисоб ўйин якуний бўлиб чиқди ва "Челси" Европа лигаси кубоги соҳиби бўлди! "Аристократлар" 25 майга қадар Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси кубоги эгаси бўлишади.

Европа Лигаси. Финал.
Бенфика Португалия – Челси Англия 1:2 (0:0, 1:2)
15 май, 23.45, «Амстердам Арена»
Голлар: 0:1 – 60 Торрес, 1:1 – 68, пенальти Кардосо, 1:2 – 90 Иванович.
Бенфика – Артур Мораес, Алмейда, Луизао, Гарай (Жардел, 78), Мельгарехо (Джон, 66), Энцо Перес, Матич, Гайтан, Родриго (Лима, 66), Сальвио, Кардосо.
Челси – Чех, Аспиликуэта, Иванович, Кэйхилл, Э. Коул, Давид Луиз, Рамирес, Мата, Лэмпард, Оскар, Торрес.
Огоҳлантиришлар:  Оскар (14), Гарай (45), Луизао (61).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика