Latest news

00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  0 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  0 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  1 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  2 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  3 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  6 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0

"Championat.asia" нигоҳи Дубайга қаратилган: "Ал Наср" - "Пахтакор" News

"Championat.asia" нигоҳи Дубайга қаратилган: "Ал Наср" - "Пахтакор"

Бугун Дубай шаҳридаги "Ал Мактум" стадионида "Ал Наср" - "Пахтакор" учрашуви олдидан расмий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Бироз аввал ниҳоясига етган матбуот анжуманларида дастлаб "Пахтакор" устози Шота Арвеладзе ва жамоа ҳимоячиси Егор Кримец қатнашишди. Сўнгра эса "Ал Наср" устози ҳамда жамоанинг асосий ҳужумчиси Негрода журналистлар қаршисида пайдо бўлишди.

Таъкидлаш керакки, ҳар иккала мураббий ўзаро рақибга ҳурматни сақлаган ҳолда учрашувга жиддий тараддуд кўришаётганини маълум қилишди.

Хусусан, Арвеладзе бир ўйинлик тўқнашув доимо қийин бўлишини таъкидлаб, тиғиз тақвимда сифатли футбол кўрсатиш талаб этилишини яширмади. Қайд этиш керакки, "Пахтакор" учун гарчи мавсум эндигина бошланган бўлишига қарамасдан, жамоа илк беллашувда ўйин ритмини топиб олганини қайсидир маънода исботлади. Айнан ўша ўйин ритми эртага ҳам "Пахтакор"га жуда зарур жиҳатга айланади.

Егор Кримец эса араб футболи, хусусан амирликлар услуби билан яхши таниш эканликларини айтиб ўтиб, рақибнинг кучли ва кучсиз тарафлари ҳақида етарлича тасаввур мавжудлиги уларга қўл келишига шаъма қилди.

Эслатиб ўтиш жоизки, "Пахтакор" бугунга қадар жами 16 маротаба амирликлар жамоалари билан тўқнаш келган ва уларнинг 10тасида ғалаба нашидасини сурган. Шунингдек, 3 учрашув дуранг билан тугаб, қолган 2та ўйинда амирликларнинг қўли баланд келган.

БААдаги ўйинларда эса "Пахтакор"нинг статистикаси қуйидагича: 8 ўйин, 5 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият.

"Пахтакор" илк маротаба "Ал Наср" билан дуч келмоқда. Бунга қадар "шерлар" мазкур жамоа қаршисидан чиқишмаган.

"Пахтакор"нинг эртанги рақиби бошқа бир вакилимиз "Локомотив" билан ўзаро таниш.

Қизиғи, "Ал Наср" ҳам ҳозирча ўзбек клубларига бўй сунмаган. Жами 3 маротаба "Локомотив" билан тўқнашган "Ал Наср" 1 ғалаба ва 2 дуранг қайд этган.

Демак "Ал Наср"ни мағлуб этиш пайти етиб келган. Бу ишни эса эртага амирликлар билан жуда яхши таниш бўлган "Пахтакор" уддалаши ниҳоятда муҳим.

ОЧЛ. Шота Арвеладзе: "Негредога қарши ҳушёр ўйнашга интиламиз"



Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Ал Наср" бош мураббийи Беньят Сан Хосе эртага кўпроқ тактик ўйин гувоҳига айланишимизни таъкидлади. Шунингдек, испаниялик мутахассис "Пахтакор"ни жамоавий ўйинни ниҳоятда яхши ташкиллаштириши унинг эътиборини тортгани ҳақида гапирди. Чемпионатдаги муваффақиятсизлик туфайли эса жамоанинг ОЧЛга бўлган эътибори ва мақсади янада жиддийлаштирилганига алоҳида урғу берди.

Негредо эса "Пахтакор"ни етарлича ўрганиб чиқилганидан кўнгли тўқлиги ва ОЧЛда аввало гуруҳ босқичига йўлланма олиб, кейинчалик мусобақа тўпурарлиги ҳақида ўйлаши мумкинлигини айтди.

Шу тариқа ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ва футболчилари иштирокидаги матбуот анжуманларига якун ясалди.

ОЧЛ. Негредо "Ал-Наср" ва "Пахтакор"нинг имкониятларини тенг баҳолади. Матбуот анжумани


Қайд этиш керакки, маҳаллий ОАВ томонидан эртанги учрашувга бўлган қизиқишни ниҳоятда юқори деб бўлмайди. Сабаби, 14:30га белгиланган матбуот анжумани бироз кеч бошланди. Чунки Арвеладзе ва Кримец келган пайт "Пахтакор" аъзоларидан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Кейинчалик журналистларни кутиш учун чамаси 10 дақиқа сарфланди. Шундан сўнг 3-4 нафар қалам аҳли анжуманга етиб келишди.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисми ҳам белгиланган муддатдан бироз ўтиб старт олди. Беньят Сан Хосе ва Негредо иштирокидаги анжуманда 5-6 нафар журналист қатнашди. Гарчи ОАВ вакиллари камчилик бўлган бўлсада, мезбон жамоа иштирокидаги конференция анча узоқ давом этди ва самимий руҳда ўтди.


Ҳозирча воқеалар ривожи шундай кўринишда давом этмоқда. Бироздан сўнг эртанги ўйин бўладиган "Ал Мактум" стадионига "Ал Наср" ўзининг расмий машғулотини ўтказиш учун ташриф буюради. Сўнгра эса маҳаллий вақт билан 18:30да "Пахтакор" ўйинолди расмий машғулотига киришади.

Тафсилотлар билан эса доимгидек сайтимизда танишиб боришингиз мумкин.

VIP сектор


ОЧЛ плей-доирасидаги "Ал Наср" - "Пахтакор" учрашувига чиқарилган чипталар нархлари тўрт тоифага бўлинган:

3-тоифа: 10 дирҳам (чамаси 20 минг сўм)
2-тоифа: 20 дирҳам (чамаси 40 минг сўм)
1-тоифа: 50 дирҳам (чамаси 100 минг сўм)
VIP: 150 дирҳам (чамаси 300 минг сўм)

Биринчи тоифа билет олганлар учун жойлар.


Учинчи тоифа билет олганлар учун жой.


Маълумот ўрнида: Тошкентдан ҳам бугун "Пахтакор" жамоаси мухлислар гуруҳи вакиллари Дубай шаҳрига жамоани қўллаб-қувватлаш учун етиб келишди. Шунингдек, эртага Дубайда истиқомат қилаётган бир қатор юртдошларимиз Ал Мактум" стадионида биргаликда "Пахтакор"ни қўллаб-қувватлашни режалаштиришган.


Шаҳбоз Беғамов, Дубай

ФОТО  ОЧЛ. "Ал-Наср" - "Пахтакор" ўйинидан олдинги матбуот анжумани

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика