Latest news

16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  2 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  1

⚡️ “Championat.asia” Машарипов билан боғланди. Футболчи ижтимоий тармоқда “Ал Аҳли”ни кузатишни бошлади News

⚡️ “Championat.asia” Машарипов билан боғланди. Футболчи ижтимоий тармоқда “Ал Аҳли”ни кузатишни бошлади

Аввалроқ, “Ал Насср” аъзоси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Африка грандида давом эттириши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Миср ОАВ хабарига кўра, “Ал Аҳли” 28 ёшли ўзбекистонликни 600 минг долларга сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади ва тўла трансфер 2 млн долларга амалга ошади. Машарипов янги жамоасида йилига 1,5 млн доллар ишлаши тахмин қилинмоқда.

“Championat.asia” сайти Жалолиддинга алоқага чиқди ва у мазкур харид амалга ошганини тасдиқлади. Томонлар ўртасида шартнома бўйича охирги бандларни келишиш қолган ва трансфер тез орада эълон қилинади.

Шунингдек, вингер Instagram'даги расмий аккаунти орқали “қизил иблислар” (Қохира клуби лақаби)нинг саҳифаларини кузатишни бошлади.


Жалолиддин Машарипов ўтган мавсум Саудия Арабистони чемпионатида 26 баҳсда қатнашиб, 5+3 натижа кўрсатди. Футбол тарихидаги энг совриндор клуб (118 титул) ҳисобланган “Ал Аҳли” эса Миср чемпионати бу мавсумида 32 турдан кейин 67 очко билан турнир жадвалида 3-ўринда бормоқда. 76 очкога эга “Замалек” аллақачон чемпионлик масаласини ҳал қилиб қўйган.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика