Latest news

01:54"Реал" мавсумнинг биринчи 6 ойида 589,6 миллион евро ишлаб топди. 20 та уй ўйинидан 19 тасида томошабинлар сони 70 000 дан ошди  0 00:48"Реал"га "Манчестер Сити" ҳимоячисини таклиф қилишди  3 00:36Англия - Латвия. Асосий таркиблар билан танишинг  0 23:29Жасур Яхшибoeв Эроннинг "Нассажи Мазандаран" клубига ўтди   9 23:05АПЛ клублари трансфер ойнаси кунлари учун овоз беришади  0 22:41"Челси" Санчони МЮдан 25 миллион фунтга сотиб олади. Лондонликлар Мудрик билан боғлиқ вазият туфайли яна бир вингер излайди  2 22:02Машарипов эртадан "Истиқлол" машғулотларига қўшилади  19 21:22Испаниялик аёл футболчилар уларнинг лигасида эркаклар ҳакамлар ҳам ишлашини сўрашди  4 21:09А Сериянинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийига Panchina d’oro соврини топширилди  0 20:39Роналду ура олмаган пенальтиси ҳақида: "Фақат гол уришга ҳаракат қилганларгина хато қилади"  7 19:52Жируга мукофот топширилди  4 19:30Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Россияга имкониятни бой берди  10 19:08"Манчестер Юнайтед" Зиркзеени сотишга тайёр  3 18:39Тиаго Мотта – "Ювентус" тарихидаги энг ёмон мураббийлардан бири  3 18:10Эрон Ўзбекистон билан ўйин олдидан 2 та йўқотишга эга  31

"Цементчи" стадионининг бугунги ҳолати ФОТО News

"Цементчи" стадионининг бугунги ҳолати ФОТО

Tags :  Цементчи
Ўтган йили Ўзбекистон биринчилиги иштирокчиларининг уй стадионларини таништирувини амалга оширгандик.

Ўша вақтда техник сабабларга кўра, айрим ўйингоҳлардан фотосуратлар тақдим қила олмаганмиз. Фақатгина таассуротларимиз билан ўртоқлашганмиз. Бу йил энди таништирувимизни бошқача йўналишда амалга оширмоқчимиз. Яъни, фотосуратлар орқали стадионларнинг бугунги ҳолатини кўрсатиб беришга ҳаракат қиламиз. Ўтган ҳафта хизмат сафари билан Фарғона вилоятининг Қувасой туманида бўлдик. Сафаримиз давомида шаҳардаги марказий стадион "Цементчи"ни ҳам кўздан кечирдик.

Хабарингиз бор, мазкур ўйингоҳ "Цементчи" жамоасининг уй стадиони ҳисобланади. Айтиш мумкинки, биринчи лигада иштирок этадиган бошқа клубларнинг уй стадионлари билан солиштирганда фақат илиқ фикрларни билдириш мумкин. Стадионни кўздан кечириш жараёнида жамоаларнинг ечиниш хонаси таъмирдан чиқарилганига гувоҳ бўлдик. Қолаверса, футболчиларнинг ўйиндан кейин ювиниб олишлари учун иссиқ ва совуқ сув борлиги ҳам эътиборимизни тортди. Фақатгина ҳожатхонани ечиниш хонасида эмаслигини инобатга олмаса, жамоалар учун барча шароитлар яратиб қўйилган. Қолганини фотосуратлар орқали томоша қилишингиз мумкин.

Фурқатбек НИШОНОВ  




Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика