CA ўқувчилари Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчисини аниқлашди
14 apr 2017 09:46
News
CA ўқувчилари Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчисини аниқлашди
Сўровномад ҳозиргача 1258 киши иштирок этди.
Даъвогарлар орасида қуйидаги футболчилар мавжуд эди: Пауло Дибала ("Ювентус"), Килиан Мбаппе ("Монако"), Криштиану Роналду ("Реал") ва Антуан Гризманн ("Атлетико").
"Ювентус" - "Барселона" учрашувида Пауло Дибала дублга эришди. Килиан Мбаппе ҳам "Боруссия"га қарши ўйинда 2 та гол урди. Криштиану Роналду "Бавария" дарвозасига 2 та гол уришга муваффақ бўлди. Антуан Гризманн эса "Лестер Сити" билан ўйинда пенальтини голга айлантирди.
Ўқувчиларимизнинг катта қисми ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду муносиб деб ҳисоблашди.
Натижалар:
Криштиану Роналду - 736 та овоз
Пауло Дибала - 373
Килиан Мбаппе - 124
Антуан Гризманн - 25
Championat.asia сайтининг Телеграмдаги расмий канали: Championat.asia
Comments