Latest news

19:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 0:2 (матнли трансляция)  169 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  0 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  0 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  22 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  10 14:26Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлик ўйинлари олдидан йиғин ташкил этади  0 13:58"Реал" Ҳоланд учун ҳаракатни бошлади  3 13:31Марсело Бьелса: "Рақиб жамоада Фабио Каннаваро каби юқори малакали мураббий бошчилик қилаётгани биз учун синов"  5 13:05"Қишки тозалаш": "Арсенал" 3 нафар футболчиси билан хайрлашади  1

Бускетс: “Рамос дунёнинг энг кучли ҳимоячиси эди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади” News

Бускетс: “Рамос дунёнинг энг кучли ҳимоячиси эди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади”

“Барселона” ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс Евро-2020 саралаш баҳси доирасида Руминияга қарши кечган баҳс ҳақидаги гапирди.

“Учрашувда биз назоратни йўқотгандек туюлди. Аммо ҳаммаси ундай бўлмади. Биз қўлимиздан келганича вазиятни ўз назоратимида ушлаб турдик. Қизил карточка вазиятни ўзгартириб юборди, аммо ўйлашимча, Кепа бир вазиятда бизни муқаррар голдан қутқарганини айтмасак, дарвозамиз олдида у қадар катта хавф юзага келгани йўқ.

Серхио Рамос эса шунчаки ажойиб футболчи. Термада ҳам, клубида ҳам. У дунёнинг энг кучли ҳимоячиси эди ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Биз у билан бирга ўйнаётганимиздан фахрланамиз”, дея Бускетснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca нашри.

Эслатиб ўтамиз, Евро-2020 саралаш баҳслари доирасида Испания термаси сафарда Руминияни 2:1 ҳисобида таслим этди. Учрашувнинг 29-дақиқасида Серхио Рамос 11-метрлик жарима зарбасини голга айлантирди. Бу билан Рамос терма жамоа сафидаги голлари сонини 21 тага етказди ва Испания терма жамоаси тўпурарлари руйхатининг кучли ўнлигига киришга муваффақ бўлди.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика