Latest news

20:07"Mirabror Usmanov Cup-2024". Финал. Ўзбекистон - Гватемала 2:1  4 20:05Париж-2024. Ўзбекистон илк турда Испанияга мағлуб бўлди, кейинги рақиб Миср  344 20:04Аскер Нажафалиев Осиё кубоги саралаш босқич доирасидаги ўйинни бошқаради  0 18:32"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди  3 17:43Артета: "Чемпионликка жуда яқинмиз"  0 17:10Париж-2024. Ўзбекистон - Испания. Асосий таркиблар маълум  45 16:55Ильгиз Танташев Элит ОЧЛ саралаш босқич баҳсини бошқаради  2 16:23Расман: "Сурхон" ўсмирлар ўртасида Евро чемпиони бўлган футболчи билан шартнома тузди  4 15:55Испания ОТЖ футболчилари: "Токио-2020дан тугалланмаган ишимиз бор. Мақсадимиз - олтин медал"  6 15:31"Парк де Пренс" стадиони Ўзбекистон - Испания баҳсига шай  11 15:16"Навбаҳор" Сардор Рашидов билан келишувга эришди  24 15:11Эксклюзив! Тимур Кападзе: "Мақсадимиз бор ва унга қараб интиламиз"  10 14:47Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ва футболчилари дастхати қўйилган тўпни ютиб олинг  3 14:42ОЛИМПИАДАГАЧА. Акром Комилов: "Испания индивидуал кучли, лекин ўзбекистонлик йигитлар ҳеч кимдан қолишмайди"  3 14:07"Ливерпуль" етакчиси жамоада қолмоқчи  1

“Бунёдкор” ёшлари кетма-кет иккита назорат учрашуви ўтказишди News

“Бунёдкор” ёшлари кетма-кет иккита назорат учрашуви ўтказишди

Ёшлар лигасида биринчи давра ғолиби бўлган бунёдкорчилар мавсумнинг иккинчи қисмига ҳам пухта хозирлик кўришмоқда.
Сўнгги тўрт кун ичида ёш “қалдирғочлар” Зарафшоннинг “Қизилқум” (асосий) ва Фарғонанинг “Нефтчи” (ёшлар) жамоалари билан иккита назорат учрашуви ўтказишди. Шуни қўшимча қилиш керакки, ҳар иккала баҳсда ҳам бунёдкорчилар таркиб жиҳатдан бир қатор муаммоларга дуч келишди. Жамоамизнинг беш нафар етакчиси ёшлар терма жамоаси йиғинида иштирок этишган бўлса, бир нечта футболчилар олий таълим муассасаларига хужжат ва имтиҳон топшириш билан банд бўлдилар. Шунингдек, яна баъзи футболчилар олий лига клублари йиғинларида иштирок этишаётганди.

Шу боисдан ҳам ёшларимиз мураббийлари жамоамиз кўригида бўлган ва захирада ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган футболчилар хизматидан фойдаланишди. “Қизилтоғ”да зарафшонликларга қарши кечган баҳсда Рустам Забиров шогирдлари 5:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Душанба куни “Бунёдкор” футбол мактаби майдонида “Нефтчи” ёшлари билан ўтган ўйинда фарғоналиклар 4:2 ҳисобида устун келишди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика