Latest news

13:56"Ал Ҳилол" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  0 13:29Темурхўжа Абдухолиқов ўзбек футболидаги қайси ҳужумчиларга ҳавас қилган?  0 13:03Алонсо Винисиуснинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирди  5 12:40"Бунёдкор" "Олимпия" стадионида "Машъал"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:23III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Баҳрайнга 13 та гол урди, плей-оффда Эрон кутмоқда   0 12:06Ана холос! "Ливерпуль" Клоппни ортга қайтаришга ҳаракат қилиб кўради  7 11:46Туркманистон чемпионатида "кутилмаган" чемпион  10 11:00Ямалнинг отаси "Эл Класико"даги мағлубиятдан ўз услубида яна бир фикр билдирди  61 10:51"Насаф" ОКМК билан дуранг ўйнаб, пешқадамликни бой берган ўйиндан ФОТОГАЛEРEЯ  1 10:30"Эл Класико" якунидан сўнг "Реал" футболчиси қизил олди ва яна олти нафар футболчи огоҳлантирилди  3 10:23Пролига. 18-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0 09:46Суперлига. Бугун тур якунланади  5 09:20Жаҳоннинг энг қиммат ҳимоячилар рейтинги тузилди. Ҳусанов нечанчи ўринда?  11 08:5332 фоиз аҳолиси қашшоқликда яшовчи мамлакат Месси бошчилигидаги Аргентинага қарши ўйин учун 10 миллион доллар тўлайди  20 08:25Кечаги ғалабадан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  6

"Бунёдкор-W" омад эвазига ғалаба қозондими? News

"Бунёдкор-W" омад эвазига ғалаба қозондими?

Айни кунларда Иорданияда аёллар клублари ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада "Бунёдкор-W" жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя килаётганидан хабарингиз бор. Элмира Гулямова шогирдлари 2-тур доирасида мезбон "Амман СК" жамоаси устидан ғалаба қозонишди. Учрашув тақдирини "Қалдирғочлар" ярим ҳимоячиси Дилдора Нозимованинг 90+1 дақиқасида пенальтидан урган голи ҳал қилди.  

Шундан кейин ўзбек клубларининг мусобақадаги тарихий ғалабасига айланган учрашув қаҳрамони билан суҳбат ташкил қилдик.

- Дилдорахон, дастлаб, "Амман"га қарши ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Бутун ўйин давомида бир жамоа бўлиб ўйнадик. "Амман СК" кучли эди. Уларни ютиш осон кечмади. Биз олдинги ўйиндаги хатоларимиз устида ишладик ва натижасини олдик деб ўйлайман.  

- Нега 1-таймда жамоанинг ўйини ўхшамади. Бу нима билан боғлиқ?

- Биринчи таймни рақибни ўрганиш учун сарфладик. Иккинчи бўлимда эса мураббийимиз кўрсатмаси билан майдонда бор кучимизни ишга солиб ҳаракат қилдик ва ютдик. "Бунёдкор"даги барча қизларга яхши ўйин кўрсатгани учун раҳмат. 

- Баъзилар "Бунёдкор" омад эвазига ғалаба қозонди, деяпти. Бунга муносабатингиз қандай?

- Ҳамманинг ўз қараши бор. Майдонда қандай муҳит бўлганини эса фақат ўйинчилар билишади. Биз бир жамоа бўлиб ўйнадик ва ўз меҳнатимиз эвазга ғалаба қозондик. Мухлислар учун кейинги ўйинларда буни исботлашга ҳаракат қиламиз.

- Кечаги ўйин ўзбек клубларининг халқаро майдондаги 1-ғалабасига айланди. Ва бу ғалаба сизнинг голингиз эвазига қўлга киритилгани ёқимлими?

- Албатта, ёқимли. Мен жамоамиз ишончини оқлаганимдан жуда хурсандман.

- Жамоа тўпурари Людмила Карачикнинг майдонда йўқлиги ҳужум чизиғининг ишларини оғирлаштирдими?

-  Ўйин олдингиларига қараганда қийин кечди. Ҳужум чизиғимизда у бўлганда бундан ҳам чиройли ўйин кўрсатиб, кўпроқ гол ҳам урган бўлардик. Карачикнинг ўрни билинди.

- Карачик майдонда бўлса ҳам, пенальтини сиз тепармидингиз?

- Мураббийимиз ҳар доим таъкидлайдилар, кимнинг ўзига ишончи юқорироқ бўлса, шу тепсин деб. Людмила бўлганида, балки, у тепган бўларди. 

- Иордания сизга ёқдими?

- Бу ер Ўзбекистонга қараганда иссиқроқ ўлка экан. Ҳозир шамол бўляпти. Умуман олганда, Ақаба шаҳри менга жуда ёқди.

Маълумот учун, "Қалдирғочлар"нинг 3-тур учрашуви эртага Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади. Рақиб — “Сри Гокулам Керала” (Ҳиндистон).

Малика Кушбакова суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика