Latest news

10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  1 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  1 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  5 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  11 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  11 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  12 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  8 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  3 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8

“Бунёдкор” ва JAKO компанияси ҳамкорлиги давом этади News

“Бунёдкор” ва JAKO компанияси ҳамкорлиги давом этади

Айни пайтда “Бунёдкор” футбол клуби тижорат директори Айниддин Ғиёсов Германиянинг Франкфурт шаҳрида бўлиб турибди.
Хабарингиз бор, 2011 йилда “Бунёдкор” футбол клуби ва Германиянинг JAKO компанияси ўртасида икки йиллик шартнома имзоланиб, унга кўра шу вақт мобайнида “қалдирғочлар” мазкур фирма томонидан ишлаб чиқариладиган либослардан фойдаланишлари кўзда тутилган эди. Орадан икки йил ўтиб, келишув муддати ниҳоясига етди.

“Бунёдкор” ФК ва JAKO компанияси ўртасида навбатдаги музокаралар бўлиб ўтди. Германиянинг Франкфурт шаҳрида JAKO компанияси президенти - бошқарув раиси Руди Шрюгель, компания вице-президенти Ханс Веркле ва “Бунёдкор” ФК тижорат директори Айниддин Ғиёсов ўртасидаги муҳокама натижасида янги шартнома имзоланди.

- “Бунёдкор” футбол клубини Осиё қитъасида қандай нуфузга эга эканлигини жуда яхши биламиз. Жамоанинг Осиё Чемпионлар лигасида мунтазам равишда иштирок этиб, ижобий натижалар қайд этаётганидан ҳам яхши хабардормиз. Бундай жамоа билан ҳамкорлик қилаётганимиздан хурсандмиз. Айнан “Бунёдкор” орқали JAKO компанияси либослари Осиё бозорида янада оммалашишига ишонамиз, - дейди JAKO компанияси президенти - бошқарув раиси Руди Шрюгель.

- Икки йилдан буён JAKO либосларидан фойдаланиб келяпмиз. Ушбу компания либосларининг сифати ва қулайлиги “Бунёдкор” клубини қониқтиради. Шунингдек, JAKOнинг замонавий дизайни ҳам бошқалардан алоҳида ажралиб туради. Айнан “Бунёдкор” ФК учун тикилаётган либосларни ўз кўзим билан кузатиб чиқдим. Ўйлайманки, “Бунёдкор”нинг янгидан-янги чўққиларни забт этишида ушбу компаниянинг ҳам ўзига хос ҳиссаси бўлади, - дейди “Бунёдкор” ФК тижорат директори Айниддин Ғиёсов.

Демак, “Бунёдкор” ФК ва JAKO компанияси ўртасидаги ҳамкорлик давом этади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика