Latest news

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  47 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

"Бунёдкор": Тарбияланувчиларимиз Қозоғистондан бош соврин билан қайтишди! News

"Бунёдкор": Тарбияланувчиларимиз Қозоғистондан бош соврин билан қайтишди!

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида 2006 йилда таваллуд топган болалар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди.

Унда Қозоғистоннинг турли шаҳарларидан ташриф буюрган 9 жамоа қаторида Акмал Рисқуллаев бошқарувидаги тарбияланувчиларимиз ҳам иштирок этишди. Дастлаб жамоалар 2 гуруҳга бўлинди ва ундаги ўйинлар натижасига кўра гуруҳ ғолиблари финал иштирокчисига айланишди. Ёш қалдирғочлар гуруҳ баҳсларида Олма-отанинг “Феникс” (3:0) ва “Қайрат” (2:1) жамоалари, “Олтой” (3:2) ҳамда Остонанинг “Eagles” (7:0) клубларини мағлуб этиб, финалга йўл олишди.

Бош соврин учун баҳсда уларга мезбонлар – “Аристан” жамоаси рўбарў келди. Ҳал қилувчи баҳсни кўтаринки руҳда ўтказган тарбияланувчиларимиз 4:0 ҳисобида зафар қучишди ва бош совринни қўлга киритишди. Шу тариқа “Бунёдкор-2006” халқаро майдонда юртимиз шарафини яна бир бор муносиб ҳимоя қилди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика