Latest news

16:34Ла Лига жамоаси мураббийи Фабрицио Романони ёлғонда айблади  0 16:06"ТерДУ" назорат учрашувида "Қўқон-1912"ни енгди  0 15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  0 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  1 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  1 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  2 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  7 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  2 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  6 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  5 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0

“Бунёдкор”: Қўқонлик мухлисларга ташаккур! News

“Бунёдкор”: Қўқонлик мухлисларга ташаккур!

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 8-турини Қўқонда ўтказди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган “Қўқон-1912” - “Бунёдкор” учрашувида Элдор Шомуродов ва Шаҳзодбек Нурматов томонидан киритилган голлар “қалдирғочлар”га 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

9 май куни бўлиб ўтган мазкур баҳсда ҳар иккала жамоа аъзолари стадионга йиғилган кўп минг сонли томошабинлар учун чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишди. Баҳс давомида футболчилар томонидан ижро этилган ҳар бир чиройли ҳаракат ва уюштирилган комбинацияларни мухлислар олқишлаб туришди. “Бунёдкор” вакиллари гол киритган вазиятларда ҳам ишқибозлар майдондаги чиройли ҳаракатларни беэътибор қолдиришмади. Учрашув якунига етгач эса қўқонлик футбол ихлосмандлари “қалдирғочлар”ни қарсаклар билан кузатиб қўйишди. Бир кун аввал ёшлар лигаси доирасида ушбу жамоалар вакиллари иштирокида учрашувда ҳам шу каби ҳолатга шоҳид бўлган эдик.

Бундай ажойиб муҳитда тўп тепиш ҳар бир футболчига завқ бағишлаши шубҳасиз. Юксак маданият ва тартибли равишда мухлислик қилган, энг асосийси, чиройли футболни қадрлаб, футболчиларни олқишлар билан кузатиб қўйган қўқонлик мухлисларга “Бунёдкор” футбол клуби миннатдорчилик изҳор қилади.

“Бунёдкор” - мухлислар учун ўйнайди!”

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика