Latest news

17:40Суперлига. "Шўртан" – ОКМК. Таркиблар маълум  0 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  6 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  5 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  8 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  6 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  25 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  16 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  14 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  9

"Бунёдкор" Дубайда Гана терма жамоасига қарши ўйнайди News

"Бунёдкор" Дубайда Гана терма жамоасига қарши ўйнайди

Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" клуби айни пайтда БААда хорижий йиғинни ўтказаётганидан хабарингиз бор.

Сергей Лушан бошчилигидаги жамоа 10 январь куни Дубайдаги "The Sevens" стадионида Гана миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Аврам Грант бошчилик қилаётган терма жамоа Африка миллатлар кубогига тайёргарлик кўрмоқда. 14 январь куни Габон мамлакатида старт оладиган мусобақада Гана терма жамоаси илк ўйинни 17 январда Угандага қарши ўтказади.

"Бунёдкор" - Гана учрашуви 10 январь куни Дубай вақти билан соат 17:00да (Тошкентда 18:00 бўлади) старт олади.

Гана терма жамоаси таркибида айни пайтда Асамоа Гьян, Эммануэль Агеманг Баду, Андре Айю, Жонатан Менса, Кристиан Атсу, Вакасо Муборак, Жордан Айю каби машҳур футболчилар фаолият олиб боришмоқда.


Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика