Latest news

02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  5 01:50АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1 (матнли трансляция)  7 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  1 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  113 00:18ПСЖ — "Мец". Таркиблар маълум  0 00:03"Атлетико" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  2 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

“Бунёдкор” академияси бинолари таъмирланмоқда News

“Бунёдкор” академияси бинолари таъмирланмоқда

2012 йил ўз фаолиятини бошлаган “Бунёдкор” футбол клуби академияси биноларида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Клубимиз директори Улуғбек Мирзаев “Бунёдкор”га қайтган илк кунлардан бошлаб, академиямизни таъмирлаш бўйича дастурий режа ишлаб чиққан эди. Академия жамоа келажаги, бу йўлда унинг моддий техник базасини яхшилаш, биноларни таъмирдан чиқариш бўйича айтилган гаплар ҳаётга кўчди. Албатта, клуб президенти Меҳриддин Раззоқович Абдуллаевнинг қўллаб-қувватлови ва жамоамиз бош ҳомийси “Ўзбекнефтгаз” акционерлик жамиятининг молиялаштириши ўлароқ, режа ҳаётга татбиқ этилди ва академия фаолиятини бошлаган дастлабки кунлардан деярли тўққиз йил ўтиб, илк бор капитал таъмирдан чиқарилмоқда.

Ишлар икки босқичда амалга оширилмоқда. Даставвал, академиянинг том қисмлари тўлиқ янгиланди. Ҳозирда эса таъмирлаш ишлари иккинчи босқичга ўтган. Навбат билан биноларнинг ички қисмлари капитал таъмирдан чиқарилади. Хусусан, шу кунларда ёпиқ бассейнда ҳам ишлар жадал суратларда олиб борилмоқда. Тез кунларда “Бунёдкор” футбол клуби академияси тўлиқ янгиланган ҳолда фаолиятини давом эттиради.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика