Latest news

23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  9 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  11 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  0 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  9 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  62 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  297 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  7 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0

Ўтмишга назар. 20 йил муқаддам бир киши кам Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги ЖЧда Аргентинага ютқазган News

Ўтмишга назар. 20 йил муқаддам бир киши кам Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги ЖЧда Аргентинага ютқазган

Яқин ўтмишдаги воқеани ёдга оламиз.

2003 йил Бирлашган Араб Амирликларида ўтказилган 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Виктор Борисов мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этган. Ушбу мундиалда дебют қилган ҳамюртларимиз "Б" гуруҳида Аргентина, Испания ва Мали терма жамоаларига рўбарў келган. 

Илк ўйинда Малига 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган вакилларимиз турнирнинг 2-турида Аргентинага қарши майдонга тушади. Шаржада 8500 томошабин иштирокидаги баҳс Ўзбекистон учун омадли тарзда бошланди — учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Александр Гейнрих ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Биринчи бўлим бизнинг фойдамизга ҳал бўлди. 

Иккинчи бўлимда эса аргентиналиклар ўйинни ўз фойдасига ҳал қилишди. Бунга 54-дақиқада Ислом Иномовга иккинчи сариқ карточка кўрсатилиши ҳам сабаб бўлди. Дастлаб 70-дақиқада Леандро Фернандес жарима майдончасида ичидан оширилган тўпни бўш қолган дарвозага киритган бўлса, учрашувнинг 90+2 дақиқасида Герман Эррера ҳужумда Игнатий Нестуров билан тўқнашиб кетади, сенегаллик ҳакам эса бу вазиятда 11 метрли нуқтага ишора қилади. Фернандо Кавенаги пенальтини аниқ ижро этиб, сўнгги лаҳзада ғалабани илиб кетади. 

Борисов шогирдлари гуруҳдаги охирги беллашувда Иньеста томонидан урилган гол эвазига Испанияга ютқазиб, мусобақа билан хайралашади. Испания ўша мундиалда финалга қадар етиб бориб, ҳал қилувчи баҳсда Бразилияга мағлубиятга учраган. Аргентина эса мусобақада тўртинчи ўрин билан чекланган.

U-20 жаҳон чемпионати

1 декабрь, 2003 йил

"Шаржа" стадиони, Шаржа, БАА

Ўзбекистон — Аргентина 1:2

Голлар: Александр Гейнрих (4) — Леандро Фернандес (70), Фернандо Кавенаги (90+3, пенальтидан)

Ўзбекистон: 12.Игнатий Нестеров, 5.Музаффар Ҳолиқов (13.Камолиддин Тожиев, 75), 2.Шавкат Раимқулов, 4.Ярослав Крушельницкий (с), 20.Илҳом Суюнов (8.Нодир Қўзибоев, 74), 18.Ислом Иномов, 3.Рустам Қодиров, 7.Мансуржон Саидов, 10.Илёс Зейтуллаев, 9.Александр Гейнрих, 14.Марат Бикмаев (11.Элдор Магдеев, 66)

Захира: 1.Тимур Ғаниев, 6.Жасур Ҳасанов, 15.Константин Боев, 16.Баҳриддин Ваҳобов, 17.Владимир Аникин, 19.Тимур Султонов

Бош мураббий: Виктор Борисов

Аргентина: 1.Густаво Эберто, 2.Гонсало Родригес, 4.Маурисио Ромеро, 6.Леандро Фернандес, 5.Хавьер Маскерано, 8.Хьюго Колаче (17.Хосе Соса, 65), 3.Осмар Феррейра (11.Марсело Карруска, 56), 16.Нери Кардосо (19.Герман Эррера, 39), 18.Уолтер Монтильо, 20.Франко Канжеле, 9.Фернандо Кавенаги

Захира: 7.Пабло Сабалета, 12.Мариано Барбоса, 13.Жоэл Барбоса, 14.Жонатан Боттинелли, 15.Уолтер Гарсия

Бош мураббий: Хьюго Токалли

Огоҳлантиришлар: Ислом Иномов (21), Нери Кардосо (29), Осмар Феррейра (41), Мансур Саидов (47), Александр Гейнрих (54), Хавьер Маскерано (60), Франко Канжеле (70), Илёс Зейтуллаев (83), Леандро Фернандес (84), Гонсало Родригес (87)

Четлатиш: Ислом Иномов (54, иккинчи огоҳлантириш)

Афсуски, топилган видеолавҳадан Гейнрихнинг голи ўрин олмаган экан.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика