Latest news

15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  0 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   4 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  9 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  23 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  6 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  13 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4

Бугун "Машъал" Суперлига йўлланмасини нақд қилиши мумкин News

Бугун "Машъал" Суперлига йўлланмасини нақд қилиши мумкин

Бугун А ПРО-лигада 26-тур баҳслари бўлиб ўтади.

Қуйи лигада мавсум якунланишига 3та тур қолди холос. Айни пайтда Муборакнинг "Машъал" клуби катта фарқ билан пешқадамлик қилмоқда.

Бу мавсумда А ПРО-лигада фақат биринчи ўринни олган клуб тўғридан-тўғри Суперлигага чиқади. Қолган ўринларни эгаллаган клублар хатто плей-оффда ҳам иштирок этишмайди. 

"Ифтихор" клуби 24-турдан кейин А ПРО-лигадан четлатилгани боис ушбу клуб иштирокидаги охирги тўртта баҳсда техник мағлубият ёзилади ва рақиб клубларга 3 очкодан қўшиб қўйилади. Кеча "Нефтчи" ўйнамай туриб 3 очко олди. Кейинги турларда "Шердор", "Машъал" ва "Хоразм" ҳам техник ғалабага эришишади.

"Ифтихор" билан техник ғалабани қўшганда айни пайтда Асрор Алиқулов бошчилигидаги жамоа ҳисобидаги очколар сони 54тани ташкил этмоқда. Иккинчи ўринда "Истиқлол" ва "Шўртан" ҳисобида бир хил 46тадан очко бор.

Бугунга белгиланган 26-турда "Машъал" биринчи ўрин масаласи ва Суперлига йўлланмасини ўзи учун ижобий ҳал қилиши мумкин. Бунинг учун Ғузорда "Шўртан" билан дуранг ўйналса кифоя. Сабаби очколар тенг келиб қолган тақдирда ҳам "Машъал" "Истиқлол" ва "Шўртан"дан ўзаро ўйинлардаги натижалар бўйича устун бўлади.



А ПРО-лига-2019 сўнгги 3та тур жуфтликлари:

26-тур — 31 октябрь

Оқ-тепа - Нефтчи
Ифтихор - Шердор -:+
Шўртан - Машъал
Истиқлол - Хоразм


27-тур — 6 ноябрь

Истиқлол - Оқ-тепа
Хоразм - Шўртан
Машъал - Ифтихор +:-
Шердор - Нефтчи


28-тур — 13 ноябрь

Оқ-тепа - Шердор
Нефтчи - Машъал
Ифтихор - Хоразм -:+
Шўртан– Истиқлол


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика