Latest news

11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   1 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  1 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  2 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  6 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  0 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  7 07:48Бугун "Эл Классико"! "Реал" ва "Барселона"нинг бугунги учрашув қайдномаси билан танишинг  11 06:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:0  0 02:14АПЛ. "Брентфорд" ва "Ливерпуль" ўртасидаги шиддатли баҳсда дарвозаларга 5 та тўп киритилди  14 02:06Баҳрайн — 2025. III Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади  2 01:42Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср" меҳмонда "Ал Хазем"ни енгди, Феликс ва Роналдудан гол  1 00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  34

Бугун "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги 201-учрашув бўлади News

Бугун "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги 201-учрашув бўлади

Бугун Англия премьер-лигаси 17-турида "Ливерпуль" ўз уйида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади.

"Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" клублари шу кунга қадар барча мусобақаларда роппа-роса 200 марта ўйин ўтказишган. 80 марта "Манчестер Юнайтед", 65 марта "Ливерпуль" ғалаба қозонган. Қолган 55та учрашувда ғолиб аниқланмаган.

Юрген Клопп бошчилигидаги "Ливерпуль" ушбу мавсумда АПЛда ютқазмаган ягона клуб бўлиб турибди. Мерсисайд клуби ўз уйидаги 7та ўйиннинг фақат биттасида дуранг ўйнади холос. Қолган барча учрашувларда 3 очко қўлга киритилди.

Жозе Моуринью шогирдлари эса ҳозирда "Ливерпуль"дан 16 очко ортда қолишмоқда. "Қизил иблислар" 7та ғалаба, 5та дуранг ва 4та мағлубият қайд этишди. Жамоа сафардаги 8та ўйиннинг фақат 3тасида ғалаба қозонди холос.

"Ливерпуль" бу мавсум 16та ўйинда ўз дарвозасидан атига 6та гол ўтказиб юборди. Бу борада ҳам жамоа энг яхши натижага эга. Таққослаш учун МЮ ушбу мавсум худди шунча ўйинда 26 бор гол ўтказиб юборди.

"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳамма Салоҳ 10та гол уриб айни пайтда АПЛда тўпурарлар пойгасида (Обамеянг билан бирга) пешқадамлик қилмоқда. МЮда энг кўп голни эса франциялик Антони Мартиаль урди - 7та.
 


"Ливерпуль" – "Манчестер Юнайтед"
16 декабрь, 21:00, "Энфилд", Ливерпуль.
Бош ҳакам
: Мартин Аткинсон

Тахминий таркиблар:

"Ливерпуль": Алиссон – Милнер, Ловрен, ван Дейк, Робертсон – Вейналдум, Хендерсон, Кейта – Салах, Фирмино, Мане
"Манчестер Юнайтед": Де Хеа – Янг, Байли, Джонс, Шоу – Эррера, Феллаини, Матич – Лингард – Лукаку, Рашфорд
Ўйнамайди: Окслейд-Чемберлейн, Гомес, Матип, Александер-Арнольд – Линделеф, Санчес, Рохо
Сўроқ остида: Клайн – Шоу, Мартиаль, Смоллинг, Дармиан, Далот.


Қизиқарли фактлар:


"Ливерпуль" АПЛ доирасида ўз уйидаги охирги 28та ўйинда ютқазмади.

"Ливерпуль" АПЛ доирасида ўз уйидаги охирги 12та ўйинниг 11тасида гол ўтказгани йўқ.

"Манчестер Юнайтед" АПЛ доирасидаги охирги учта ўйинда камида иккитадан гол урмоқда.

"Ливерпуль" барча мусобақаларда "Манчестер Юнайтед"га қарши уйдаги охирги учта  ўйинида гол ўтказмаган.

Жозе Моуринью "Энфилд"да АПЛ доирасида 8та ўйинда ишлаган ва 4 марта ғалаба қозонган.


Liverpool

Sadio Mane - 24', Xherdan Shaqiri - 73', Xherdan Shaqiri - 80'

Premier League . Round 17

16/12/2018, 21:00

1
:
3
Finished

Manchester United

Jesse Lingard - 33'

Stadium: Anfield, 52908 spectators

Referee: Martin Atkinson

45'
90'
24'  Sadio Mane
24'  Fabinho
70'  Naby Keita (Xherdan Shaqiri)
73'  Xherdan Shaqiri
80'  Xherdan Shaqiri
84'  Sadio Mane (Jordan Henderson)
26'  Diogo Dalot
33'  Jesse Lingard
40'  Romelu Lukaku
46'  Diogo Dalot (Marouane Fellaini)
79'  Ander Herrera (Anthony Martial)
85'  Jesse Lingard (Juan Mata)

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика