Latest news

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  12 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Нефтчи" News

Бугун футбол. "Қизилқум" - "Нефтчи"

Бугун олий лиганинг 11-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Нефтчи" баҳси бўлиб ўтади. Учрашув 19:00да старт олади.

“Қизилқум” (Навоий) – “Нефтчи” (Фарғона)
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Н. Лутфулин

Жадвалдаги ўрни: "Қизилқум" 13-ўринда (10 очко), "Нефтчи" 14-ўринда (9 очко).

Ўйиндан нима кутяпмиз? Бугун яна битта турнир жадвалида ёнма-ён ўринларни эгаллаб турган жамоаларнинг ўзаро тўқнашувини кўрамиз. "Қизилқум" аввалги турда "Локомотив"га имкониятни бой берди. "Нефтчи" эса ўз майдонида "Обод"дан устун келди. Бугунги беллашувда "Нефтчи" мавсумдаги учинчи ғалабасини қўлга кирита оладими? Ёки бўлмаса "Қизилқум" зафар қучиб очколари сонини 13тага етказадими?

Факт: "Қизилқум" бугун ўз майдонида бешинчи учрашувда майдонга тушади. Жамоа бунгача "Навбаҳор", "Бухоро", "Сўғдиёна" ва "Насаф" клубларига қарши баҳс олиб борган.



Биласизми? "Қизилқум" шу пайтгача уйда фақат битта учрашувда ғалаба қозонган. Навоийликлар 2-турда "Навбаҳор"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишган. Уйдаги ўйинларда тўплар нисбати 4-4.

Факт: "Қизилқум" кетма-кет беш ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти: тўрт дуранг ва бир мағлубият.

Факт: "Нефтчи" сафарда шу пайтгача фақат бир учрашувда ғолиб бўлган. Жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Умуман олганда, фарғоналиклар охирги тўрт ўйиннинг иккитасини ғалаба билан тугатишди.

Биласизми? "Нефтчи" сафар учрашувларида иккита гол уриб, 7та тўп ўтказиб юборган. Қизиғи шундаки, "Нефтчи" сафарда гол урган ўйинларда ҳали мағлуб бўлмаган: ё дуранг ўйнаган, ё ғалаба қозонган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика