Latest news

16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:56"Милан" — "Сассуоло". Таркиблар маълум  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  4 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  3 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  1 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  2 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  1 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  18 11:13Россияга қарши учрашув учун терма жамоамизнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  8 10:48Салоҳ: "Эй худо, кетма-кет иккинчи ҳафтами? Йўқ, йўқ..."  2 10:20"Қизилқум" дарвозасида ўзгаришлар содир бўлди  1 09:52"Ҳаракатлар сўзлардан кўра баландроқ гапиради". Слот Салоҳ билан бўлган можародан кейинги ўйини ҳақидаги фикри  2 09:27ОКМК етакчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  5 09:00Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин  35

Бугун 16:00. Эрон - Ўзбекистон News

Бугун 16:00. Эрон - Ўзбекистон

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейида давом этаётган Осиё чемпионати чорак финалида Вьетнамни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Бугун, 9 февраль куни Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ярим финал доирасида Осиёнинг амалдаги чемпиони Эрон билан куч синашади. Кечаги эришилган ғалабадан кейин Миллий Олимпия қўмитаси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг табриги ва далдасини олган футзалчиларнинг кайфияти аъло даражада.

Бўлажак ўйин олдидан дам олиш куни берилмаган бўлса-да, мураббийлар штаби Эроннинг ўйинини таҳлил қилиб чиқди ва ўйин олдидан футзалчиларга рақибнинг ўйинидан видеолавҳалар кўрсатилади.

Номинал мезбон сифатида қайд этилган Эрон оқ рангли формаларда ўйнайди. Ўзбекистон терма жамоаси бугун кўк либосларда майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви бугун, 9 февраль куни Xinzhuang Gymnasium спорт мажмуасида ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади.

Rating: +32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика