Latest news

18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  0 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  7 18:20Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  9 18:13Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  3 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  4 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  1 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  9 14:55"Ньюкасл" эмблемасини янгиламоқчи  3 14:27"Хаби билан бутун футбол оламини ҳайратга солган жамоани шакллантирдик" — "Байер" спорт директори   1 14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  27 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0

Бу қизиқ. Сербия ва Дания эртага Янги Зеландияга мухлислик қилади News

Бу қизиқ. Сербия ва Дания эртага Янги Зеландияга мухлислик қилади

Эртага Тошкент вақти билан соат 07:15да Перу ва Янги Зеландия ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш баҳси старт олади.

Ушбу жамоалар ўртасидаги илк ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилганди. Эртанги баҳсда ғолиб бўлган жамоа Россиядаги мундиалга боради.

Агар Перу плей-оффда ғолиб бўлса иккинчи саватчадан ўрин олади. Агар Янги Зеландия мундиалга чиқса қуръа жараёнида тўртинчи саватчада бўлади.

Қизиғи эртанги баҳсда Сербия ва Дания терма жамоалари Янги Зеландиянинг ғалабасини кутишади. сабаби Перу мундиалга чиқса Сербия тўрт, Дания учинчи саватчада бўлади. Агар Янги Зеландия ЖЧга чиқса Сербия уч, Дания иккинчи саватчадан жой олади.

Агар Перу Жаҳон чемпионатига чиқса:

Биринчи саватча: Россия, Германия, Бразилия, Португалия, Аргентина, Бельгия, Польша, Франция
Иккинчи саватча: Испания, Перу, Швейцария, Англия, Колумбия, Мексика, Уругвай, Хорватия
Учинчи саватча: Дания, Исландия, Коста-Рика, Швеция, Тунис, Миср, Сенегал, Эрон
Тўртинчи саватча: Сербия, Нигерия, Австралия, Япония, Марокаш, Панама, Жанубий Корея, Саудия Арабистони

Агар Янги Зеландия Жаҳон чемпионатига чиқса:

Биринчи саватча: Россия, Германия, Бразилия, Португалия, Аргентина, Бельгия, Польша, Франция
Иккинчи саватча: Испания, Швейцария, Англия, Колумбия, Мексика, Уругвай, Хорватия, Дания
Учинчи саватча: Исландия, Коста-Рика, Швеция, Тунис, Миср, Сенегал, Эрон, Сербия
Тўртинчи саватча: Нигерия, Австралия, Япония, Марокаш, Панама, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Янги Зеландия.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика