Latest news

16:13Про лига. "ФарДУ" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 16:00Соядаги қаҳрамон Салиба, омади чопмаган "қизил иблислар" — "Арсенал" қийин ўйинда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди   0 15:37"Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда дурангни ғалабага айлантирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:20Матия Кривокапич: "Ғалабадан ҳамма хурсанд, лекин эртага янги кун бошланади"  0 15:02Суперлига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди   0 14:46Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Испанияга жўнаб кетадиган таркиби маълум  3 14:22Шаҳбоз Жўрабеков: "Малини тартибга чақирдим, у эса агрессивликка берилиб кетди. Камида 1 очкога лойиқ эдик"  0 14:10"Андижон" меҳмонда "Машъал"дан енгилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45Абдумавлон Абдужалилов: "Бухоро" бизнинг хато қилишимизни кутди, улар осон рақиб эмас"  0 13:28Эрон клублари ОКМК етакчисига қизиқмоқда  2 13:00Расул Йўлдошев: "Жамоамиз тушкун кайфиятга тушганди, буни енгиш учун ғалаба зарур эди"  0 12:46"Қўқон-1912" "Сурхон" устидан ишончли ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 12:22Ришарлисон Роналдонинг юзи туширилган суратни жойлаштирди — энди у "Олтин тўп"ни мақсад қилган  1 11:54Диогу Жотанинг беваси ва ота-онаси "Вулверхэмптон" ўйинида бўлди. Мухлислар марҳум футболчини ёд олди  5 11:30Мухлислар Уэйн Рунини танқид қилди: "Ажойиб футболчи, аммо ёмон эксперт"  2

Бу қизиқ. “Локомотив” стадионига нимадир бўлганми? News

Бу қизиқ. “Локомотив” стадионига нимадир бўлганми?

“Локомотив” клуби жорий мавсум уй учрашувларини иккита стадионда ўтказяпти.

Баъзан ТТЗдаги “Локомотив” стадионида, баъзан ТТЙМИ ҳудудида жойлашган ўйингоҳда. Жамоа бу йил ҳисобидан ҳозирча 12та ўйинни мана шу майдонларда ўтказди. “Локо”нинг ўз уйида яна бир ўйини қолди ва жамоа мазкур турни “Нефтчи”га қарши ўтказади.

“Темирйўлчилар” мана шу 12та ўйиндан тенг ярмини “Локомотив”да, қолган ярмини ТТЙМИда ўтказишди. Эътиборлиси шундаки, “Локомотив” ТТЙМИда бўлиб ўтган барча олтита баҳснинг ҳаммасида ғалаба қозонди. Ҳатто Кубок баҳсида “Пахтакор”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

“Локо” ТТЙМИдаги ўйинларда “Қизилқум”, “Олмалиқ”, “Бухоро”, “Навбаҳор”, “Металлург” ва “Машъал” клубларига қарши майдонга тушиб, бирортасида мағлубият тугул, ҳатто дуранг қайд этмади. Рақиблари дарвозасига жами 19та тўп киритиб, ўз дарвозасидан атиги учта гол ўтказиб юборди.

ТТЙМИ стадионида ўтказилган ўйинлар
“Локомотив” – “Қизилқум” - 4:1
“Локомотив” - “Олмалиқ” - 3:0
“Локомотив” - “Бухоро” - 2:0
“Локомотив” - “Навбаҳор” - 2:0
“Локомотив” - “Металлург” - 5:1
“Локомотив” - “Машъал” - 3:1
Якун: 6та ўйин, 6та ғалаба. Тўплар нисбати: 19-3

ТТЗда жойлашган замонавий “Локомотив” ўйингоҳида эса “Локо”нинг негадир омади келмади. Эътибор беринг, жамоа бу стадионда ҳам олий лига доирасида олтита учрашув ўтказди, лекин шундан фақат учтасида ғалаба қозонди.

Бир марта дуранг қайд этган бўлса, икки бор мағлубиятга учради. Вадим Абрамов шогирдлари бу стадионда кимларни мағлуб этишди? Олий лиганинг икки аутсайдери “Сўғдиёна” билан “Андижон”ни ва куни кеча “Динамо”ни.

“Локомотив”нинг “Андижон” ва “Сўғдиёна”дан устун келиши учун майдон танлаши шарт эмас. Лекин “Динамо”га қарши беллашувни ёдга оладиган бўлсак, “Локо” бу рақиб устидан зўрға 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бўлиб ҳам ягона гол автогол ҳисобига киритилди. Бошқа учрашувларни ёдга оладиган бўлсак, “Локомотив” ўзининг янги стадионида “Насаф” билан дуранг ўйнади, қолаверса, “Бунёдкор” ва “Пахтакор”га имкониятни бой бериб қўйди.

Қизиғи шундаки, “Локо” учта кучли жамоа дарвозасига биттадан кўп тўп кирита олмади. Наҳотки, “Локомотив” стадионига нимадир бўлган бўлса? Албатта, футболда фалончи стадионда омадимиз келяпти, фалончи ўйингоҳда ўйин қовушмаяпти дейиш ёш боланинг гапидек гап.

Лекин биз биламизки, олий лиганинг аксарият клублари турли иримларга амал қилишади. Ким билади дейсиз, балки биз ёзган нарсани аллақачон клуб раҳбарлари ҳам инобатга олиб кейинги турдан ўрин олган “Нефтчи” билан ўйинни ТТЙМИга кўчирган бўлишса не ажаб.   

“Локомотив” стадионида ўтказилган ўйинлар
“Локомотив” - “Насаф” - 1:1
“Локомотив” - “Сўғдиёна” - 3:1
“Локомотив” - “Андижон” - 4:0
“Локомотив” - “Бунёдкор” - 1:2
“Локомотив” - “Пахтакор” - 1:3
“Локомотив” - “Динамо” - 1:0
Якун: 6та ўйин, 3 ғалаба, 1 дуранг, 2 мағлубият. Тўплар нисбати: 11-7

Хайрулла Холиқов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика