Брейтуэйт "Барселона" билан шартномани бекор қилгач, "Эспаньол"га ўтади
01 sep 2022 20:30
News
Брейтуэйт "Барселона" билан шартномани бекор қилгач, "Эспаньол"га ўтади
Ҳужумчи Мартин Брейтуэйт Каталония клуби билан келишувини бекор қилгандан сўнг "Эспаньол" аъзосига айланиши мумкин.
Ҳужумчи айни дамда "Эспаньол"га ўтишдан олдин тиббий кўрикдан ўтмоқда. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, у бугун "Барса" билан шартномани бекор қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларга имзо чекади.
Брейтуэйт "Эспаньол" билан 2025 йилгача амал қиладиган шартнома имзолайди.
Ҳужумчи 2020 йилнинг февралида "Барселона"га ўтган. У "Леганес"дан 18 миллион еврога сотиб олинганди.
Даниялик футболчи "Барса" сафида 58 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урган ва 5 та голли узатмани амалга оширган.
Link :
Source : twitter.com/FabrizioRomano
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Comments