Latest news

14:02Трент ПСЖга қарши ўйиндаги жароҳати туфайли "Ньюкасл" билан Лига кубоги финалида ўйнай олмаслиги мумкин  0 13:52"Бунёдкор" фан-клуби, матбуот хизмати ва легионерлар ҳақида — Мурод Алиев билан интервью  1 13:31Эрон терма жамоаси ҳужумчиси мавсум давомида оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаб келмоқда  0 13:05Ҳожимат Эркиновда жароҳат борми?  11 12:48"Манчестер Юнайтед" "Аталанта" етакчиси учун катта маблағ сарфлашга тайёр  1 12:24Қирғиз Республикаси терма жамоаси Ўзбекистонга қачон келиши маълум  12 12:01Суперлига. "Машъал" — "Сўғдиёна" ўйини Жиззахда ўтказилади  4 11:33Элит ОЧЛ. Буёғи қандай давом этади?  17 11:17"Астон Вилла" Асенсиони ПСЖдан сотиб олишга қарор қилди  6 10:40Файзуллаев: «Ҳамма сингари шок ҳолатга тушиб қолдим»  2 10:03Симеоне Альвареснинг бекор бўлган пенальтиси ҳақида фикр билдирди  43 09:30Corriere dello Sport «Атлетик»ка қарши учрашувда «Рома»нинг асосий ҳужумчиси ким бўлишини тахмин қилди  9 08:52«Динамо»га қарши учрашувдан сўнг Аббосбек Файзуллаев фикр билдирди  1 08:24«Атлетико»ни EЧЛдан чиқариб юборган Анчелотти матбуот анжуманида нималар деди?  23 07:55«Қўқон-1912» таништирув маросимини ўтказди  0

Бразилия – Голландия ўйинига оид 5 та қизиқарли факт News

Бразилия – Голландия ўйинига оид 5 та қизиқарли факт

Бугун Бразилиадаги “Миллий” стадионида Бразилия ва Голландия терма жамоалари ўртасидаги бронза медал совриндорини аниқлаб берувчи учрашув ўтказилади.
Қуйида эътиборингизга бугунги ўйин иштирокчиларига оид қизиқарли 5 та фактни ҳавола қиламиз.

1) ЖЧ-2014 ярим финалидан ўрин олган Аргентина – Голландия ўйини Жаҳон чемпионатлари тарихига дуранг (асосий ва қўшимча бўлимларда ҳисоб очилмаганди) қайд этилган учрашув сифатида киритилди. Пенальтилар сериясидагина омад Аргентинага кулиб боққанди. Демак, Голландия ушбу мундиалда ҳали мағлубиятга учрамаган жамоа бўлиб қолмоқда. Шунингдек, Коста-Рика, Аргентина ва Германия ҳам ҳали Бразилиядаги ЖЧда мағлубиятга учрамаган.

2) Бразилия ўзи мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатида энг кўп гол ўтказиб юборган – 11 та. Камерун ва Австралия терма жамоалари ўз дарвозаларидан 9 та тўп олиб чиқишган. Сўнгги бор 1938 йилги мундиалда бразилиялик футболчилар 11 та гол қўйиб юборишган эди. Шу пайтгача ҳеч бир мезбон терма жамоа қолган иштирокчилардан кўп тўп ўтказиб юбормаганди.

3) Голландия терма жамоаси учун 9 та жаҳон чемпионатларидаги сўнгги учрашувлар мағлубият билан якунланган.

4) Бразилия терма жамоаси ЖЧларда 3-ўрин учун ўйинда уч маротаба майдонга тушган: 1938 йили улар Швецияни 4:2 ҳисобида мағлуб этишган, 1974 йили Польшага 0:1 ҳисобида ютқазишган, 1978 йили эса Италиядан устун (2:1) келишган.

5) Ушбу мундиалдаги Голландия терма жамоаси иштирокидаги 3 та ўйинда учрашувнинг энг яхши футболчиси рақиб жамоа дарвозабони бўлган: Гильермо Очоа (Мексика), Кейлор Навас (Коста-Рика) ва Серхио Ромеро (Аргентина).
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика