Latest news

14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  1 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  31 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  4 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  2 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  10 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  9 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3

Бранко Иванкович кечаги саволни эслади ва ҳакамликдан очиқчасига норози бўлди - матбуот анжумани News

Бранко Иванкович кечаги саволни эслади ва ҳакамликдан очиқчасига норози бўлди - матбуот анжумани

ОЧЛ 5-тур доирасидаги "Пахтакор" - "Персеполис" учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози иштирок этди.

Бранко Иванкович: - Кеча эронлик журналист ҳакамларнинг эҳтимолий хатоларидан қўрқмайсизми деб сўраганди. Мен эса буни шунчаки футболдаги ҳолат сифатида баҳолагандим. Бугун эса айнан ҳакамликдан кўнглим тўлмади. Бунга қадар ОЧЛда 4 ўйин ўтказдик. Биринчи баҳс айнан "Пахтакор" билан бўлганди. Ўшанда "Пахтакор" жамоамизга яққол оффсайддан гол урганди. Ҳакам эса ҳисоблаган. "Ал Садд" билан ўйинда ҳам яна оффсайддан гол уришди ва бу ҳисобланди. Бугун ҳам жамоамиз фойдасига берилиши керак бўлган яққол пенальти белгиланмади. "Пахтакор"га қарши ўйинда гол уриш учун 20-25 вазият яратишнинг иложи йўқ. Ҳар иккала жамоа бугун яхши ўйнади ва кескин ҳаракат қилди. Лекин ҳакамлар рақибнинг асосий футболчисига айланди.


Одатда мен ҳакамлар ишини муҳокама қилмайман. Лекин бугунги ҳакамлик менга ёқмади. Бу ҳақиқат. Ўтган йили ҳам, жорий мавсумда ҳам ОЧЛда бизга қарши ҳакамлик жуда ёмон ҳолатда бўлмоқда. Айнан ҳакамларни деб биз камида 4 очкодан маҳрум бўлдик. "Персеполис"ни Осиёда ҳакамлик бузиб ташламоқда. Ўтган йили Японияда ҳам бизга қарши шундай ҳолат юзага келганди.

"Пахтакор" осон рақиб эмас. Уларга қарши кўплаб вазиятлар яратишнинг имкони йўқ. Жамоа яхши ҳимояланди, қўшимчасига дарвозабон "Пахтакор"ни голлардан қутқарди. Бугун айнан у жамоанинг қаҳрамонига айланди.

Жисмоний ҳолат? Тўғри, ҳар 4-5 кунда футбол ўйнаш оғир. Лекин мен муваффақиятсизликка буни сабаб сифатида кўрсатмаган бўлардим. Бугун ҳам яхши ўйнадик аслида.

"Ал Садд" мусобақа фаворити. Улар жуда кучли жамоа. Менимча, "Ал Садд" билан биргаликда "Пахтакор" жамоаси плей-офф босқичига йўл олишади.

Rating: +49   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика