Latest news

10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  4 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  6 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0

Мирзаев билан "Бунёдкор" нимага эришди? News

Мирзаев билан "Бунёдкор" нимага эришди?

Улуғбек Мирзаевни "Бунёдкор" бош директори лавозимидан кетиши нафақат клуб мухлислари, балки футбол жамоатчилиги учун ҳам кутилмаган бўлди.

Қалдирғочни қанотидан ёки патидан айирсангиз унда яшаб кетишга имконият бўлади. Бироқ, уни бошини танасидан жудо қилсангиз, у ҳолда яшаб ҳаёт кечириши даргумон. Улуғбек Мирзаевнинг кечаги истеъфосидан кейин "Бунёдкор"ни юқоридаги қалдирғочга қиёслагим келди. Ўтган давр мобайнида ушбу мутахассисни "Бунёдкор"да қандай фаолият олиб борганини барча кўрди, билди. 

Аслида ўтган мавсум бошида Суперлигада иштирок этиши сўроқ остида қолган "Бунёдкор" клуби бош директорига айланган Улуғбек Абдусатторович енг шимариб ишга киришди. Бу пайтга келиб клуб оғир аҳволда, бир томондан Симоненко масаласи, бошқа томондан футболчилар билан боғлиқ қарздорлик масаласи ва бошқалар қийнаб келаётганди. Бундай қийин паллада масъулиятни бўйнига олиш фақат кучли билими бор мард инсонларни қўлидан кела олади. Клуб ёпилиб кетиш арафасида турган, муаммолар гирдобига тушиб қолган  даврда Улуғбек Мирзаев бошқарувни ўз қўлига олди.  Одатда жар ёқасига келиб қолган жамоани равон йўлга солиш учун бир неча ой эмас, бир неча йил кетади. Бироқ, мутахассис қисқа вақт ичида ишни тўғри йўлга қўя олиш ҳисобига секин-аста мавжуд муаммоларга ечим топди. Дастлаб, Симоненко масаласи клуб фойдасига ижобий ҳал қилинди. Қарийб беш йил ичида ўз ечимини топмаган можарога ниҳоят ўтган мавсумда нуқта қўйилди. Бу ҳали бошланиши эди. Клубда вазият яхши томонга ўзгариб бораётган бир пайтда клуб офислари МИБ томонидан муҳрланди, автобуслари олиб қўйилди, очиқчасига "Бунёдкор"ни кўчага ҳайдашди. Аммо, бунда ҳам Улуғбек Мирзаев ўзининг теъран билими ва зукколиги билан тезда муаммоларни ҳал қилди. Аввалги йиллардан қолган қарздорликлар ёпиб борилди. Деярли тўққиз йилдан бери "Бунёдкор"ни оёғига болта уриб келаётган Ривалдо ва Сколари билан боғлиқ вазият ҳам Улуғбек Мирзаев даврида барҳам топди. ФИФА "Бунёдкор"га санкция қўллаган ҳолда қуйи лигага тушириб юбораётган жойида мазкур мутахассис билими билан жар ёқасидан қутқариб қолди десак муболаға бўлмайди. 



Фақатгина давлат бюджетидан берилган пулга қараб қолмасдан, бошқа ҳомийлар билан ҳамкорликда маблағ ва молиявий масалаларда учрайдиган айрим муаммолар ҳам тўғирланди. Бунинг натижасида "Бунёдкор" ўтган мавсумда ҳаражатларининг 20 фоизини ўзи қоплади. Бу жуда кичкина кўрсаткич бўлиши мумкин. Лекин, бошланиши учун ёмон эмас эди. Ҳар ҳолда ҳокимият бераётган пулга қарам бўлиб ўтирган клубларга "Бунёдкор"ни ўрнак сифатида кўрсата олсак бўлади. Бир йил ичида айнан маркетингдан клубга ,бир миллиарддан ошиқ пул келиб тушди. "Бунёдкор" ўз тарихида илк бор титул ҳомийга эга бўлди. Яъни эътибор берган бўлсангиз футболчиларнинг футболкаларида "Drivers Village" ёзуви акс этди. Авваллари клуб ичимлик сувларини ўз ёнидан сотиб олган бўлса, ўтган мавсумда "Sayhun" ичимлик сувини реклама қилиб бериш орқали уни бепул қўлга киритди. Ушбу ичимлик ҳозирга келиб бутун бошли клуб ва академияни таъминламоқда. "Бунёдкор"нинг барча уй учрашувларида мухлислар "Les Ailes", "Frango", "Panini" каби ҳомийлардан ваучерлар ва совғаларни қабул қилиб олишди. Қайсидир маънода мухлислар билан ишлаш яхши даражада йўлга қўйилди. "Бунёдкор" маркетинг сиёсатида янги босқчига кўтарилди, олдинга силжиди. Клубнинг бюджети аввалгидек катта эмас, деярли уч баробарга қисқариб кетган эди. Яъни бундай кичик маблағ билан бутун бошли "Бунёдкор"ни ушлаб туриш жуда катта билим ва машаққатни талаб қиларди. Улуғбек Мирзаевнинг иқтисодий томондан ҳам етарлича малака ва кўникмага эга эканлиги, тўплаган тажрибаси бу борада қўл келди дея оламиз. Бу йилда ҳам жамоа маркетинг борасида яна бир бор олдинга қадам ташлади, жамоа аъзолари ОЧЛда "Ал Айн" билан кечган учрашувга жаҳон андозасидан наъмуна олган ҳолда "IMIR" брендининг костюм-шимларида ташриф бюришди. Суперлигадаги барча клубларга ҳурматни сақлаган ҳолда айтиш мумкинки, "Бунёдкор" бугунги кунга келиб маркетинг борасида чемпионатимиздаги аксарият клублардан яхшироқ ҳаракат қилмоқда. 




Куз ойларига келиб "Бунёдкор" академияси ОФК томонидан икки юлдузли мақомни олди. Табиийки, ОФК раҳбарларининг ушбу эътирофида Улуғбек Мирзаев жонбозлик кўрсатди. Айнан шу академиядан етишиб чиққан Жасур Жалолиддинов "Беневенто" қизиқишлари доирасига тушди, "The Guardian" нашри томонидан эълон қилинган 2002 йилда туғилган энг яхши футболчилар қаторига кирди. Клуб Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ўз академиясининг 10 дан ошиқ филиалларини очишга эришди. Академиядан етишиб чиқаётган бир нечта иқтидорли ёшлар Европа жамоаларидан таклиф олди. Абубакир Мўйдинов "Ал Наср" жамоаси орқали Португалияга йўл олди, Бўронбек Мирзасалимов Швецариянинг "Цюрих" жамоаси кўригида бўлди. 

Мавсум якунида жамоа ўз тарихида илк бор бронза медалларига сазовор бўлганини ҳам таъкидлаш жоиз. Йил бошида Суперлигада зўрға илиниб турган, Про лигага равона бўлиши кутилаётган клуб совринли ўринлар учун кураш олиб борди. Ишониш қийин, аммо иш тўғри йўлга қўйилса, ҳалол ва соф виждонан меҳнат қилинса натижа ўз-ўзидан келишини исботини кўрдик. Ҳалоллик бор жойда барака, ишда унум бўлади дейишгани бежиз эмас. Икки йиллик танаффусдан кейин эса жамоа ОЧЛга қайтди. 

2019 йилда "Бунёдкор" стадиони расман клуб номига ўтказилди. Бунга қадар эса ҳеч қайси раҳбар бунга эътибор бермаган, уй учрашувларини қабул қиладиган стадион давлат тасарруфида бўлганди. Стадион масаласи ҳам Улуғбек Мирзаев бошчилигида клуб балансига ўтказилди, кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди. Айни пайтга келиб стадион "Бунёдкор" номи билан клуб балансида турибди. 

Улуғбек Мирзаев раҳбарлигидаги "Бунёдкор" 2019 йилнинг ўзида халқаро алоқаларни ҳам йўлга қўйишни бошлаб юборди. Бу эса Осиёда ўз ўрнини йўқотиб қўйган клуб учун айни муддао ҳисобланарди. "Бунёдкор" сентябрь ойида Кореянинг "Suwan TPL" компанияси билан ҳамкорлик алоқасини ўрнатди. 19 сентябрь куни, "Бунёдкор" футбол клуби офисига Жанубий Кореянинг рейтинги энг баланд ширкатлари сарасига кирувчи "Suwan TPL" компанияси раҳбарлари ташриф буюрдилар. Ташрифдан мақсад, "Бунёдкор" ФК ва "Suwan TPL" компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш эди. Бунда томонлар фармацевтика, витаминизация, тиббиёт масалаларини кўриб чиқишди. Шунингдек БААнинг "Банияс" клуби билан ҳам ҳамкорлик меморандумини имзолади. Ушбу ҳамкорлик доирасида икки томон ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатишди. Апрель ойида "Банияс" клуби делегациясининг "Бунёдкор"га ташрифи кутилаётган эди. Лекин, пандемия сабаб бу ҳам қолдирилди. 




"Бунёдкор"нинг 15 йиллик юбилейи муносабати билан "Пахтакор" ва "Бунёдкор" афсоналари ўртасида ўртоқлик шоу учрашуви ўтказиш режа қилинган эди. Ушбу тадбирдан клуб ҳар томонлама фойда кўришни мақсад қилганди. Бунда мухлислар майдонда ўз сюкли ўйинчиларини кўриш бахтига муяссар бўларди. Аниқроғи, ўша пайтда икки жамоа ўртасидаги дербиларни безаб берган Александр Гейнрих, Сервер Жепаров, Зайниддин Тожиев, Тимур Кападзе, Анвар Солиев, Хосе Вильянуэваларни таклиф қилиш кўзда тутилганди. Улуғбек Мирзаев бу йил бўлмаса ҳам кейинги йил мазкур тантанани нишонланишини таъкидлаганди. 

Босқичма-босқич амалга оширилаётган ишлар кун келиб ўз мевасини беришига ишонардик. Барқарорликда гап катталигин яхши биласиз, аниқ тизм ва йўналиш бор жойда албатта юксалиш бўлади. Камтарин маблағ билан ҳам кўп нарсалар қила олиш мумкинлигини Улуғбек Мирзаев ўз иши билан кўрсатиб берди. У инсоннинг режалар катта эди, клубни юқори марралар сари етаклаётган, бир маромида ишни олиб бораётган раҳбарни ишдан олиш аҳмоқликдан бошқа нарса эмас. Бу футболимизнинг қон-қонига сингиб кетган касалликларидан биридир. Жой талаш, амал талаш билан ҳеч ким кўкармаган, барака топмаган. Шундоқ ҳам футболимизда Мирзаевга ўхшаган етук ва кучли билимга эга мутахассисларга эҳтиёж сезилаётган бир пайтда бундай инсонларни қадрига етмаслик охири яхшиликка олиб келмайди. Нима бўлганда ҳам "Бунёдкор" ўзининг етук билимга эга, ўз ишига ҳалол, виждонан ёндашадиган раҳбарини йўқотди. Бир кун келиб бу қимматга тушмаса бўлди. 



Абдулазиз Искандаров. 

Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика