Latest news

22:38Февзи Давлетов: "Гол урганимиздан сўнг ҳимояга ётиб олдик. Шу хатомиз туфайли бугун ғалабани қўлдан чиқардик"  0 22:29Рўзиқул Бердиев: "Бунёдкор" 8-1 тактик схемасида ўйнади"  18 22:22Вадим Абрамов: "4 ойдан бери ойлик олмаяпмиз. Қандай қилиб натижа талаб қилиш мумкин"  6 22:21Илёс Зейтуллаев "Бугунги дуранг биз учун ғалабага тенг"  3 22:18ПСЖ "Наполи", "Милан" ва "Манчестер Сити" юлдузларига қизиқиш билдирмоқда  1 21:23Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 1:1. Highlights  0 21:15Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 0:0. Highlights  14 21:07"Динамо" 90+10-дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Сурхон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  15 21:01Суперлига. "Насаф" Қаршида бир киши кам бўлиб қолган "Бунёдкор"ни ютолмади  116 20:15"Ювентус"да мураббий ўзгаради  1 19:40"Олтин тўп" учун курашда Беллингем иккинчи ўринда  19 19:30"Тоттенхэм" сўнгги тур олдидан икки асосий футболчисини йўқотди  2 19:02Германия терма жамоаси Еврога йўл оладиган дастлабки футболчиларни эълон қилди  0 18:39Хави Симонс "Барселона"га ўтишга тайёр  5 17:57Хато – "Арсенал" ҳимоясини кучайтириш учун устувор вазифа  3

Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман" News

Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"

"Сўғдиёна" бош мураббийи Иван Бошкович Ўзбекистон кубоги 3-тури "Пахтакор"га қарши кечган учрашувдан сўнг (2:3) матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бу учрашувга жуда пухта тайёргарлик кўргандик. Амалдаги чемпионга қарши ўйнаш осон эмаслигини билардик. Бундай ўйинларни катта хоҳиш бўлиши керак. Менимча бугунги ўйинга тузган режамиз иш берди ва 3та гол урдик. Қизил карточкадан сўнг руҳий томонлама сустлашиб қолдик. Четлатишдан кейин намойиш этган ўйинимиз менга ёқмади. Кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал қилдик. Иккинчи бўлимдан бироз хафа бўлдим. Бундай ўйинларда яхшироқ ўйнашимиз керак. Таъкидлаб ўтиш керакки, "Пахтакор"да ёқотишлар жуда кўп. Улар ёш футболчилар билан ўйнашга мажбур. Бугунги ғалаба билан футболчиларни табрикламайман, сабаби бундай ўйин менга ёқмади.

- Жамоангиз намойиш этаётган ўйиннинг, айнан нимасидан кўнглингиз тўлмаяпти?

- Мен истаётган сифатни кўрсата олмаяпмиз. Бундай ўйин намойиш этиш бизнинг даражамизга тўғри келмайди. Дастлабки 30-дақиқа қандай ўйнай олишимизни кўрсатиб қўйдик. Кейин эса ўйин тушиб кетди. Бундай ғалабалардан ҳеч қачон рози бўлмайман.

- Бугун ёш футболчиларга ишонч билдирдингиз. Муҳим учрашувда ёшларга ишониш хавфли эмасми?

- Менинг принципим шу. Футболчининг ёши менга аҳамиятсиз. Ким машғулотларда ўзини яхши кўрсатса ўйнашга имконият бераман. Мен мураббий бўлган жамоаларда ҳар доим шундай бўлади.



Rating: +1   

Comments

   
26 apr 20:37:59
CHELSI.REAL.MUHLISI
RESPEKT SENGA.KEYINGI OʻYINLARDA HAM OMAD SUĞDIYONAGA.ANDIJON MUHLISIDAN
   
26 apr 19:43:42
CHELSI.REAL.MUHLISI
SEN NEGA HAFA SAN.MAKSIM HAFA BOʻLSIN.YUTKAZIP TURIP.SEN AYTKAN GAPTI AYTOMADI KU.SEN 2MARTA YUTIN MAKSIM DI.YANA HAM UNGA ÕHSHAP YUTIP OLIP GARILAMESAN
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика