Latest news

01:50"Милан" ва "Фейеноорд" келишувга эришиш арафасида  2 01:15Расман: "Ал Насср" 90 миллионлик трансфер амалга оширди  2 00:50Туркия. Икки футболчиси четлатилган "Сивасспор" мағлуб бўлди, Турғунбоев тўлиқ ўйнади  0 23:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун 3 клуб таклифини рад қилди  2 23:21Йўқ! 108 миллионлик трансфер амалга ошмайди  3 22:47Родри ушбу мавсумда ўйнайдими? Гвардиола жавоб берди  3 22:18Слот: "Барчаси Салоҳга боғлиқ"  2 21:52Консейсау истеъфога чиқарилиши мумкин  8 21:38БАА. 3та пенальти тепилган, 7та гол урилган ўйинда "Ал Ваҳда" мағлуб бўлди, Эркинов 63 дақиқа ўйнади  0 21:20Клублар ўртасидаги ЖЧ тўпи намойиш қилинди  42 20:50Саудия Арабистони. "Ал Файҳа" ўз майдонида дуранг қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 20:14Эрон. Ўткир Юсупов пенальти қайтариб, "Фулад"га дуранг тақдим қилди  8 19:59Хосеп Гвардиола "Реал"га қарши ўйинлар ҳақида: "Бу худди дербидек бўлиб қолди"  62 19:33Эдвин ван дер Сар Андре Онананинг ёнини олди  3 19:05Озарбайжон чемпионати. Умарали Раҳмоналиев захирага олингач, "Сабаҳ" ғалабани қўлдан чиқарди  5

Бор куч билан ўйнасак, Хитой ким бўпти! (Йигитларни ғалабага ундаш ҳақида) News

Бор куч билан ўйнасак, Хитой ким бўпти! (Йигитларни ғалабага ундаш ҳақида)

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган навбатдаги учрашувни ўтказади.

Футболчиларимиз сафарда Хитой термасига қарши майдонга тушишади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:00да бошланади. Тўғрисини айтганда, ҳаммамиз бу тўқнашувдан фақат ғалаба кутяпмиз. Олдимизда иккита ўйин қолди ва иккаласини ҳам ўз фойдамизга ҳал қилсак, марра - бизники. Ўзбекистон ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионатига чиқади. 

Бунгача аксарият муҳим беллашувлар олдидан доим ваҳима ҳолатига тушиб қолганмиз. Бу ваҳима биринчи навбатда жамоамизнинг сафарда ўйнаши билан боғлиқ. Биз кўпинча терма жамоамиз сафар ўйинига борганда рақиб ҳақида оғиз кўпиртириб гапирамиз, уларнинг кучини юқори баҳолаймиз, бу эса футболчиларга албатта ўз таъсирини ўтказади. Лекин энди бундай гапларни гапирмаймиз. Биз Хитойни ҳурмат қиламиз, лекин улардан қўрмаймиз. 

Уларни ўтган йил Тошкентда мағлуб этганмиз, нега энди сафарда ҳам юта олмас эканмиз? Тарихга назар ташласак, Хитойдан биздан асло яққол кучли бўлмаган. Ўзим кўрган ўйинлар орасида Хитой фақат иккита беллашувда биздан устун бўлган холос. Бу 2001 йил ўтказилган ЖЧ-2002 саралаш ўйини (Хитой - Ўзбекистон 2:0) ҳамда 2015 йил Австралияда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидаги Хитой - Ўзбекистон 2:1 учрашуви. Бошқа ўйинларда Хитойнинг биздан устунлигини кўрмаганмиз. 

Ўтган йил Тошкентда бу жамоани кўрганмиз, керак бўлса 2:0 ҳисобида ютганмиз ҳам. Шундан сўнг уларда бош мураббий ўзгариб, Марчелло Липпи жамоани қабул қилиб олганди. Ҳозирда кўпчилик Липпини гапиряпти, у киши мураббий сифатида жаҳон футболида кучли шахс, аммо шуни унутмайлик, майдонга Липпи тушиб ўйнаб бермайди. Майдонда ўтган йил биз мағлуб этган футболчилар ҳаракат қилишади. 

Мен энг аввало футболчиларимиз кучига ишоняпман. Ўйинчиларимизнинг салоҳияти, ўйини ва техникаси хитойликлардан кучли. Биз рақибни бемалол сафарда ҳам мағлуб эта оламиз, фақат футболчиларимиз ўз кучларига ишонишса бас. Осиёдан биздан кучли фақат Австралия, Япония, Эрон ва Жанубий Корея бўлиши мумкин, аммо бошқалар билан бемалол ўйнаса бўлади. Фақат ваҳимага тушмасак  бўлгани. Энг биринчи навбатда бош мураббий Бабаяннинг ўзи ваҳима қилмаслиги керак, чунки бу ўйинчиларга таъсир қилади. 

Бугун ғалаба биз томонда бўлишини қандайдир ич-ичимиздан сезиб турибмиз. Гўёки бу сафар жаҳон чемпионатига чиқадигандекмиз. Шуниси яхшики, ҳаммаси ўз қўлимизда. Қолаверса, рақиблар ҳам аввалгидек кучли эмас. Биз ҳозирги ҳолатда Хитойни ҳам, ундан кейин Кореяни ҳам бемалол мағлуб эта оламиз. Чунки биздан кўра улар саросимага тушиб қолган. Шу пайтгача бўлган ҳамма гапларни унутамиз ва бор эътиборни терма жамоани қўллаб-қувватлашга қаратамиз. Насиб қилса бугун соат 19:00дан байрамни бошлаб юборамиз. 

Х.Холиқов. 


Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика