Latest news

22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  2 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1 20:55Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Қатар терма жамоаси сафида ўзгариш  22 20:25"Локомотив" меҳмонда "Жайхун"ни мағлуб эта олмади  4 19:58"Реал" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга киришиши мумкин  3 19:14"Фенербахче" Де Брюйне учун курашга қўшилди  5 18:27Расман: "Интер" 25 млн евролик трансферни амалга оширди  2 17:56ПФЛ: Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди  1 16:34Влахович фойдали таклиф сабаб А Серияни тарк этиши мумкин  0 16:08Леау Ла Лиганинг топ клубларидан бирига ўтиши мумкин  2 15:40Тер Штеген "Барселона"дан кетиши мумкин. Нега?  27 14:32Орзу йўлининг муваффақиятли якуни ёхуд ҳар қадамда тарихга кирган Кападзе   33

Болалар футболига қанот ҳакамлари керак News

Болалар футболига қанот ҳакамлари керак

Яқин бир ойдан бери Тошкентда бўлиб ўтаётган болалар-ўсмирлар чемпионатининг баъзи учрашувларини кузатиб келмоқдаман.
Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар ўртасидаги футбол чемпионатида 1998 йилдан тортиб 2003 йилда туғилган футболчилар иштирок этишади. Ҳар бир ёш тоифасидаги мусобақада 16та жамоа иштирок этади. Лекин мен шу пайтгача нечта ўйинни кузатган бўлсам, бирортасида қанот ҳакамлари ишлаганини кўрмадим.

Бунда фақат битта ҳакам ўйинларни бошқармоқда. Тўғри, ёш болалар асосан майдоннинг ярмида тўп тепишаётгани учун қанот ҳакамларисиз ҳам ўйинни бошқарса бўлади, бироқ 1998, 1999 ва 2000 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги баҳсларда фақат бир ҳакамнинг ишлаши ғалти бўляпти. Биласиз, 2000 йилда туғилган фтуболчилар бир йилдан сўнг ўсмирлар терма жамоамизга номзод бўлишади. Шундай экан, ҳозирданоқ уларни замонавий футболга ўргатиб борган маъқул.

Ўйинларни кузатар эканман, кўпинча бош ҳакамлар ён чизиқда ёрдамчилари бўлмаганидан кейин қарор чиқаришда қийналиб қолишаётганига гувоҳ бўлдим. Қашқадарёда болалар ўртасидаги турнирларда қанот ҳакамларининг ҳам ишлашини кўп бор кўргандим, аммо Тошкент пойтахт бўлатуриб фақат битта ҳакамнинг кун давомида уч-тўртта ўйинни бошқаришини қандай қабул қилиш мумкин ҳайронмиз.

Тошкентда ҳакамлар мактабига асос солинган. Бу ердан кўплаб ёш ҳакамлар етишиб чиқмоқда, уларни айнан мана шундай болалар иштирокидаги ўйинларда пишитиб борган маъқул эмасми? Маълумки, ўйиндан ташқари ҳолат бўлган-бўлмаганини аниқлаш бош ҳакамга қийинчилик туғдиради, шунда у қарор чиқаришда ўз ёрдамчиларига юзланади. Лекин футбол мусобақаси пайти майдонда қанот ҳаками бўлмаганидан кейин бош ҳакамнинг бир ўзи нима қилсин? Хуллас, болалар ва ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда манна шундай муаммо юзага келган ва ўйлаймизки, Тошкент шаҳар футбол федерацияси бу муаммони ҳал этиш устида керакли чораларни кўради.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика