Latest news

08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  0 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  0 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  36 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  3 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  2 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  6 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4

Болалар футболи бўйича Республика мусобақаларига энди ЎФА ҳомийлик қилади News

Болалар футболи бўйича Республика мусобақаларига энди ЎФА ҳомийлик қилади

Шу пайтга қадар болалар футболи бўйича ҳар йили 5та ёш тоифасида Республика мусобақаси ўтказиб келинган бўлиб, улар юртимизнинг турли бурчакларида ташкил қилинган.

Натижада ҳамма вилоят жамоаси ҳам керакли манзилга молиявий имконияти туфайли етиб бора олмаган. Пойтахт эса транспорт томонидан барчага қулай.
 
Шу боисдан ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ЎФА Футболни ривожлантириш бошқармаси таклифини кўриб чиқди ва уни маъқуллади. Унга кўра 2001-2005 йиллар оралиғида таваллуд топган футболчилар ўртасидаги Республика мусобақасининг барчаси пойтахтда бўлиб ўтади.
 
Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари учун селекция ишларини сифатли олиб бориш мақсадида, 2001 ва 2004 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги жамоаларнинг пойтахтдаги барча харажатлари ЎФА томонидан қопланади. Бу билан Ассоциация мусобақада энг сара футболчиларни иштирок этишини таъминлаган ҳолда, энг яхши футболчиларни саралаб олиш имкониятига эга бўлади.
 
Шу билан бирга, Республика мусобақасида иштирок этадиган барча футболчилар энди жиддий назоратдан ўтадилар. Агар бирон футболчининг ёши кичрайтирилгани тўғрисидаги маълумот аниқланадиган бўлса, шу иш билан шуғулланган мураббий ва мазкур ишни тепасида бўлган ходимлар ҳақида махсус идорага хабар берилади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика