Latest news

14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  0 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  2 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  0 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7

"Бизда ҳам, Ўзбекистонда ҳам кимнинг футболи кучлилиги борасида баҳслар боради". Қозоғистонлик журналист - бўлажак "Пахтакор" ва "Қайрат" ўртасидаги ўйин ҳақида News

"Бизда ҳам, Ўзбекистонда ҳам кимнинг футболи кучлилиги борасида баҳслар боради". Қозоғистонлик журналист - бўлажак "Пахтакор" ва "Қайрат" ўртасидаги ўйин ҳақида

"Нариги тараф"нинг фикрини билиб олдик.

Эртага, 25 февраль куни "Пахтакор" ва "Қайрат" ўртасидаги ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Бу Ўзбекистон ва қозоғистонлик мухлислар учун ўзгача воқеа, сабаби клублар 33 йилдан бери бир-бирлари билан ўйнашмаган!

Championat.Asia Қозоғистонда бўлажак ўйин ҳақида нималарни ўйлашаётгани ҳақида билиб олди. Сайтимизга Қозоғистоннинг Sports.kz сайти журналисти Александр Стрельников кичик интервью берди.


- Қозоғистон учун Ўзбекистондан рақиблар билан ўйинлар доим жуда қизиқарли бўлган, - деб бошлади Стрельников. Ҳаттоки мавсумлар оралиғидаги йиғинлар пайтидаги баҳсларда ҳам. Қўшни ва минтақада гегемонлик учун курашаётган давлатлар ўртасидаги азалий рақобат шундай муносабатлар тизимини қурдики, баъзида мусобақада ғалаба қозонишдан кўра, энг яқин қўшнига қарши ғалаба муҳимроқ ҳисобланадиган бўлди. Бу нафақат футболга, балки спортнинг барча турнирларига таалуқли.

Фахрийлар СССРда "Қайрат" ва "Пахтакор" ўйинчиларга энг катта бонус пуллари Киевнинг "Динамо" ёки Москванинг "Спартак" жамоалари билан ўйинлардаги муваффақият учун эмас, балки бир-бирлари устидан қозонилган ғалаба учун тўланганини эслашади.

Албатта, турли конфедерацияларда узоқ вақт қолиш Қозоғистон ва Ўзбекистонни футбол нуқтаи назаридан ажратиб турди. Балки, бу қарама-қаршиликни янада қизиқарли қилгандир. Қолаверса, доим бир-бирининг сифат даражасини баҳолаш фойдали – Ўзбекистонда ҳам доим кимнинг футболи кучлилиги борасида баҳслар бўлиб туради деб ўйлайман.

Албатта, умуман олганда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони кучсиз рақиб бўлиши мумкин эмас, аммо ҳозирда "Пахтакор"нинг ҳақиқий савиясига баҳо бериш жуда қийин. Тошкентликлар сафидан ўзим таниган футболчилардан, масалан, Драган Черан билан баъзан гаплашамиз. Максим Шацких футболчилик пайти Қозоғистонда ўйнагани сабаб ҳам уни билишимиз тушунарли. Албатта, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев, Ҳожиакбар Алижонов, Азизбек Турғунбоев ва бошқа Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиларини эшитганман. Аммо, шу билан бирга, уларнинг фаолиятини яқиндан кузатиб борганман демаган бўлардим. Шубҳасиз, қозоғистонлик мухлислар бу ўйинда "Қайрат"дан фақат ғалаба кутишади, аммо шуни тушуниш керакки, олмаоталиклар айни пайтда ўз тарбияланувчиларига кўпроқ урғу берган ҳолда, таркибни жиддий тарзда қайта қуришмоқда. Бегона майдонда "Пахтакор"дек рақибни ютиш осон бўлмайди, аммо футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Қозоғистонда ушбу қарама-қаршиликка жиддий қизиқиш борлигини масалан Тошкентда ўтадиган баҳсни Қозоғистонда "Qazsport" телеканали тўғридан-тўғри кўрсатиши ҳам исботлаб турибди. Оддий спаррингнинг бундай эътиборга лойиқ эмаслиги аниқ. Бу ўйинни аниқ кутишмоқда", - деди Sports.kz сайти журналисти Александр Стрельников.


Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Қайрат" учрашуви, эртага 25 февраль куни соат 17:00да "Пахтакор" стадионида бошланади. 


Николай Егоричев суҳбатлашди

Алишер Остонов таржимаси

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика