Latest news

09:05Одил Ҳамробеков учун кураш: "Трактор" "Бунёдкор"га расмий таклиф юборди  2 08:35Факт: "Динамо" ва Абрамовнинг "Насаф" билан ўйинлардаги ноҳуш анъанаси давом этди  0 08:10Фламарион ва Сергеевнинг голлари "шерлар"га "Навбаҳор" устидан ғалаба келтирган учрашувдан галерея  6 08:00КТС тасвирга олган ўйинда "Навбаҳор" ютқазди, Самарқанддаги ўйинда эса Мазгавой "Насаф"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  9 07:30Суперлига. Бугун "Нефтчи" "Насаф"га яқинлашиб олиши мумкин  4 02:45Вадим Абрамов: "Насаф"ни узоқлаштириб юбормадик, ҳали умид бор"  7 01:43Фламарион нима сабабдан кўп ўйинларда қайдномага киритилмагани ва Габриэль Жезус билан муносабати ҳақида гапирди  0 01:38Азим Аҳмедов: "Навбаҳор"нинг биринчи даврадаги иштирокини 7-8 баллга баҳолаган бўлардим"  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Биз ҳали чемпионлик пойгасини тарк этмадик. Абдиҳолиқов 100% ҳал бўлди"  2 01:23Сергей Лушчан: "5-8та гол ўтказиб юбормаганимиз яхши бўлди. Таркибимиз ўзгармаяпти"  8 01:19Сардор Собирхўжаев: "Бу ўйинда қайси жамоа биринчи гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  1 00:58Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйинда фақатгина ВАР бўлмагани баҳсли вазиятга айланди"  14 00:40Алишер Одилов: "Голим ҳисобланганда, ўйин бошқача бўларди. Буёғи ҳакамнинг виждонига ҳавола"  12 23:32"Барселона" яна Рэшфорд билан музокараларни бошлади  5 22:35Рэшфорднинг келажаги бўйича музокаралар келаси ҳафта бўлиб ўтади. Маркус МЮ ва Аморимнинг режаларига кирмаслигини қабул қилди  7

Битта таркиб иккита ўйин, иккита таркиб иккита ўйин: ким ютади? News

Битта таркиб иккита ўйин, иккита таркиб иккита ўйин: ким ютади?

Шу кунларда Ироқ терма жамоаси юртимизда меҳмон бўлиб турибди. Бу жамоа 17 июль куни Тошкентга етиб келди ва ҳозирча "Жар" стадионида машғулот ўтказмоқда.

Шуни айтиш лозим, Ироқ ҳам худди биз каби ЖЧ-2018 саралаш босқичининг ҳал қилувчи раундига тайёргарлик кўрмоқда ва улар 1 сентябрь куни сафарда Австралия меҳмони бўлишади. Терма жамоа бош мураббийи Тошкент йиғинига 20 нафар футболчи билан келишни маъқул топди. Улар бир ҳафталик йиғин давомида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб қайтишади.

Ироқ термаси дастлабки беллашувни 21 июль куни, иккинчи назорат баҳсини эса 24 июлда ўтказади. ЎФФ расмий сайтидаги хабарга кўра, илк ўртоқлик учрашуви Ўзбекистон U-23 терма жамоасига қарши кечади ва "Жар" стадионида бўлиб ўтадиган ўйин 18:00да бошланади. Иккинчи ўйин эса Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўтказилади ва мазкур баҳс 19:00да "Бунёдкор" стадионида старт олади.

Ана энди бироз мулоҳаза юритиб кўрамиз.  Бизда Ўзбекистон U-23 олимпия терма жамоаси ҳали тузилгани йўқ. Шу боис 21 июль куни майдонга тушадиган жамоани U-23 дея олмаймиз. Негаки таркибда 23 ёшдан катталар ҳам бор, масалан, "Шўртан"дан чақирилган Зафар Полвонов алллақачон 31ни уриб қўйган. Шунингдек, Элдор Суюнов, Сардор Мирзаев каби футболчиларнинг ҳам ёши 23дан катта.



Маълумот учун, келажакда бўлажак олимпия терма жамоамиз 2018 йилги Осиё чемпионатида иштирок этади. Лекин унгача ҳали вақт бор ва ўша пайтга келиб терма жамоа асосини 1995 йилда туғилган футболчилар ташкил этади. Хабарингиз бор, шу кунларда миллий терма жамоа Австрияда йиғин ўтказмоқда ва улар 22 июль куни Тошкентга қайтиб келишади. Австрияга олиб кетилган таркибдан уч нафар футболчи аллақачон қайтиб келган бўлиши керак, булар - Элдор Суюнов, Жамшид Болтабоев ва Достон Ҳамдамов, негаки улар 21 июлдаги ўйинга чақирилган.

Миллий терма жамоамиз сафида икки нафар дарвозабон Австрияга йўл олганди: Игнатий Нестеров билан Элдор Суюнов. Агар Суюнов қайтиб келган бўлса, унда дарвозабонлар мураббийи фақат Нестеров билан ишлаётган бўлиб чиқади. Терма жамоа 22 июлда қайтиб келганидан сўнг шу куни йигитларга дам берилиши аниқ. Одатда икки ҳафталик йиғин ўтказиб қайтган жамоа эртаси куни ҳам дам олади. Аммо биз бундай қила олмаймиз. Чунки 23 июль куни ўйинолди машғулотни ўтказишимиз лозим бўлади, 24-да эса ўйин бор.

Миллий терма жамоа Австрия йиғинидан қайтиб келгач, Ироқ билан ўйнайди. Унгача Равшан Ҳайдаров жамоаси бу рақиб билан беллашиб кўрган бўлади. Лекин шу ўринда яна мулоҳаза юритадиган бўлсак, мана шу иккита ўйиндан биз эмас, Ироқ ютадиган бўлиб чиқмаяптими? Нима учун? Бу саволларга қуйида жавоб излаб кўрамиз.

Ироқ терма жамоасининг режаси қандай? Жамоа фақат ўз миллий чемпионатида ўйнайдиган футболчилар билан Тошкентга ташриф буюрган. Уларнинг таркибида 20 нафар футболчи бор. Ироқ бир ҳафталик йиғин давомида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади ва таркибида 20та футболчи борлигига қараганда катта эҳтимол билан иккита ўйинда ҳам деярли бир хил таркибни синаб кўради ва шу орқали уларнинг мураббийи асосий таркибни шакллантириб олади.

Бизда эса вазият сал бошқача. Биз ҳам Ироққа қарши иккита ўйинда баҳс олиб борамиз, фақат бизда футболчи кўп. Миллий терма жамоага 22 футболчи чақирилган, Равшан Ҳайдаров ҳам битта ўйинга 22 футболчини таклиф этган. Биз Ироққа қарши дастлаб бошқа таркиб, кейин бошқа таркиб билан ўйнаймиз. Ҳали сентябрда бошланадиган расмий ўйинларда эса умуман бошқа таркибни кўрамиз. Хуллас, футболчи кўп, лекин таркиб тайёрмас.



Ироқ термаси учун фарқи йўқ, улар иккита ўйин ўтказиш учун келишган, биронта терма жамоа бўладими ё клубми, ўйнаб кетаверади. Лекин биз-чи? Аввало U-23 термасига ҳали анча қовун пишиғи бор ва ҳозирча уларни миллий жамоага умуман яқин йўлатмаган маъқул. Бу футболчиларнинг бир айланиб терма жамоа аъзо бўлиб қолишларига қаршиман. Бунинг учун эҳ-ҳе қанчадан қанча меҳнат керак. Шу боис 21 июль кунги ўйин Равшан Ҳайдаров ва унинг жамоасига нимадир беришига ишонмайман.

Хўш, унда 24 июль кунги баҳс нима беради? Шундоғам икки ҳафталик йиғиндан зерикиб қайтган футболчилар яна бир кунга йиғилиб майдонга тушишади. Жамоа 22 июлда қайтади, эртаси куни яна йиғилади ва индинига ўйин ўтказади. Агар Австрияда йиғин ташкил этмасдан, футболчиларни шу ернинг ўзида йиғиб, мураббий уларни Ироққа қарши тайёрлаганида бошқа гап эди. Лекин чарчаб келган жамоани яна бир жойга тўплаб футбол ўйнатиш нимадир наф берадими? Шу ўйинда футболчи ҳозир майдонга тушиб маза қилиб тўп тепаман дермикин?   

Мана шулардан келиб чиққан ҳолда 21 ва 24 июль кунлари ўтказиладиган ўйинлардан кўпроқ Ироқ терма жамоаси ютиб кетадиган кўриняпти. Ёки бизнинг мураббийларнинг ҳам ўйлаб қўйган бирон режаси бормикин?

Х.Холиқов.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика