Latest news

08:00Суперлига. Бугун 1-давранинг сўнгги тури старт олади  0 07:28Шомуродовнинг янги жамоаси деярли маълум. Музокаралар якуний босқичда  15 02:11Марко Станоевич: "Аламли мағлубият бўлди. Буни тезроқ унутиб, машғулотларга қайтишимиз керак"  3 01:33Аброр Исмоилов: "Муҳим учрашувда керакли очколарни қўлга киритдик"  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Натижа бор, лекин жамоамиз ўйинидан қониқмадим"  2 00:45Ольмо Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Мавсумга тўлақонли тайёргарлик кўраётганимиздан хурсандмиз"  3 00:35Фарҳод Нишонов: "Кубок ўйинларида янада узоқроқ боришни мақсад қилгандик"  0 00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  3 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  3 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  7 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  11 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  5 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1

Биродар Абдураимов: "Ўғлимни табриклайман" News

Биродар Абдураимов: "Ўғлимни табриклайман"

Бугун шоу дастуридан сўнг барча қатнашчилар пойтахтимиздаги Яккасарой ресторанига таклиф этилди.

Бир пиёла чой устида табдирнинг бадиий қисми давом эттирилди. Меҳмонлар сўзга чиқиб, ўзининг 50 ёшлик юбилейини нишонлаётган Азамат Абдураимовни табриклашди. Сўзга чиққанлар орасида Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров, яна бир гуруҳ кино ва театр актёрлари, Азамат аканинг отаси Биродар Абдураимов, футболимиз афсонаси Миржалол Қосимов бошчилигидаги 12-Осиё ўйинлари ғолиблари бор эди. 

"Футболчиларимиз ўша пайтда фаолиятларининг энг гуллаган ва шу билан бирга кучга тўлган даврини ўтказишаётганди. Ҳамма чизиқларда кучли ўйинчилар жам бўлган эди. Ҳимояда Андрей Фёдоров, Фарҳод Магометов, ярим ҳимояда Миржалол Қосимов, Илҳом Шарипов, Степан Атоян, ҳужумда Игорь Шквирин, Шуҳрат Мақсудов, Азамат Абдураимов ўйнарди. Лекин жароҳат олганлар ҳам йўқ эмасди. Шунга қарамай, 14-15 футболчи шу 7та ўйинда ғалаба қозониб, якунда Осиё ўйинлари ғолиби сифатида Тошкентган қайтгандик. Биласизми, бизга Осиё ўйинларининг кутилмаган жамоаси сифатида қарашган. Футбол мутахассислари, хусусан афсонавий Валерий Лобановский жуда илиқ фикрларни билдирганди. Лекин танганинг орқа томони ҳам бор, дегандек, айрим жамоаларнинг жиддий эътирозларига ҳам дуч келганмиз. Сабаби, биз бир хил рангдаги футболка ва гетраларда қитъа ўйинларига борган эдик. Бошқа жамоалар билан футболчиларимизнинг кийими бир хил рангда бўлиб қолганда яхшигина эътироз билдиришган. Хатто рақибларимиз томонидан ОФКга шикоят хати ҳам ёзилганди. Шунга қарамай, якунда юзимиз ёруғ бўлиб, Ўзбекистонга қайтиб келгандик. Фурсатдан фойдаланиб, ўғлимни бугунги юбилейи билан табриклайман. Бир зумда 50 ёшни ҳам қаршилабди (кулади). Ҳамиша у билан фахраланиб юраверайлик", - дейди Биродар Абдураимов. 


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика