Latest news

20:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Андижон" (матнли трансляция)  0 19:56Суперлига. 7-турнинг илк учрашувида "Қўқон-1912" "Хоразм"дан устун келди  11 19:30"Сўғдиёна" — "Андижон". Таркиблар маълум  3 19:17Гвардиола Де Брюйненинг шартномасининг узайтирилмагани сабаб шокка тушгани ҳақида айтган сўзларига изоҳ беришдан бош тортди  0 18:58Про лига. "ФарДУ" — "Жайхун" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  3 18:55Суперлига. "Машъал" - "Сурхон" (матнли трансляция)  3 18:37"Истиқлол" — "Пайкон". Машарипов асосий таркибда  0 18:28АПЛ. "Челси" "Стэмфорд Бриж"да Жексоннинг голи туфайли "Эвертон"ни мағлуб этди  2 17:34"Байер", "Боруссия" ва "Бавария" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:04"Сивасспор" — "Анталяьспор". Турғунбоев захирада  0 15:51Факт. "Машъал" Термизда тарихий натижа қайд этиши мумкин, Қўқонга 25 йил олдинги тўқнашув қайтди  3 15:38Элит ОЧЛ. Бугун "Ал Аҳли" — "Бурирам Юнайтед" ва "Йокогама Маринос" — "Ал Насср" ўйинлари бўлиб ўтади  7 14:58Суперлига. 7-турни ўтказиб юборадиганлар  2 14:33Рафинья "Барселона" билан шартнома шартларидан норози. Бразилиялик футболчига "Ал Ҳилол" қизиқмоқда  7 14:03ФИФА "Реал" - "Барса" финали олдидан ҳакамлар нега матбуот анжуманида иштирок этганини тушунмаяпти  34

Биринчи лига. "Динамо" сафарда "Ғиждувон"ни мағлуб этди News

Биринчи лига. "Динамо" сафарда "Ғиждувон"ни мағлуб этди

Биринчи Лига 20-тури доирасида Ғиждувонда маҳаллий жамоа меҳмони бўлган «Динамо» жамоаси сафардан ғалаба билан қайтди.
Ўтган турда Бухоро вилоятининг «Нурафшон» жамоасини мағлуб этган вакилларимиз бу сафар «Ғиждувон»га имконият қолдиришмади.

Аввалги ўйиндагидек учрашувни икки ҳужумчи билан бошлаган самарқандликлар айнан ҳужум чизиғи вакилларининг голлари эвазига дастлабки таймдаёқ ўйин тақдирини ҳал этиб қўйишди. Дастлаб 15-дақиқада Виктор Клишин ҳисобни очган бўлса, ўйиннинг 25 ва 42-дақиқаларида ёш ҳужумчи Амиржон Сафаров «дубл»га эришиб, «Динамо»нинг танаффусга 0:3 ҳисобдаги ғалаба билан чиқиб кетишини таъминлади.

Иккинчи бўлим олдидан натижа йирик кўринишда бўлсада, мезбон футболчилар танаффусдан сўнг катта иштиёқ билан майдонга тушишди ва пешқадам жамоага жиддий қаршилик кўрсатишди. Натижада хоразмлик футболчи Илёс Хайров 65-дақиқада ҳисобни қисқартиришга эришган бўлса, орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас бош ҳакам «Динамо» дарвозаси томон пенальти белгилади. Жасур Отажонов эса 11 метрлик нуқтада адашмади, 2:3.

Икки голдан кейин мезбонлар мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши остида ҳужумкорликни оширган бўлишсада, тажриба бобида устун бўлган «Динамо» жамоаси якунда ғалабани бой бермади. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган тезкор яримҳимоячи Достон Ибрагимовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун ўйиннинг 88-дақиқасида белгиланган пенальтини тажрибали яримҳимоячи Алишер Холиқов голга айлантириб, Самарқанддан Ғиждувонга етиб келган «Динамо»нинг ашаддий мухлисларини ортга хурсанд қайтишларини таъминлади, 2:4.

Ушбу ғалабадан кейин «Динамо» турнир жадвалидаги ўрнини мустаҳкамлаб пешқадамликни давом эттирмоқда. Жамоа навбатдаги ўйинни 20 август, шанба куни Самарқандда «Локомотив-БФК»га қарши ўтказади.

Биринчи Лига. 20-тур.

15 август (душанба)

«ҒИЖДУВОН» - «ДИНАМО» - 2:4 (0:3)

Голлар
: Илёс Хайров 65, Жасур Отажонов пенальтидан 66 – Виктор Клишин 15, Амиржон Сафаров 25, 42, Алишер Холиқов пенальтидан 88.

«Динамо»: Михаил Наумов, Бунёд Исроилов, Убайдулло Набиев, Миркомил Локаев, Фирдавс Абдусалимов, Алексей Николаев, Искандар Холмирзаев (Комил Шарофутдинов, 61), Саиджамол Давлатжонов (Ҳакимхон Аъламхонов, 88), Жонибек Кўчимов (Достон Ибрагимов, 46), Амиржон Сафаров (Асомиддин Маматов, 52), Виктор Клишин (Алишер Холиқов, 46).
Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика