Latest news

14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  6 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  0 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  5 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  6 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  20 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  13

Биринчи лига. "Андижон"нинг Тошкентдаги йиғини якунланмоқда News

Биринчи лига. "Андижон"нинг Тошкентдаги йиғини якунланмоқда

Аввал хабар берганимиздек, «Андижон» жамоамиз мавсумлар оралиғидаги сўнгги йиғинини Тошкентда олиб бормоқда.

Пойтахтдаги йиғин чоғида футболчилар кунига икки маҳалдан шуғулланиб, бир қатор синов-назорат ўйинларида ҳам майдонга тушмоқда. Хусусан Қозоғистоннинг "Каспий" ва Бухоронинг "Нурафшон" жамоаси билан бўлган учрашувда нурсиз (0:0) дуранг қайд этилди. 

Тошкентнинг "Ўрикзор" клуби эса 3:1 ҳисобида таслим этилди. Кеча "бургутлар" навбатдаги ўртоқлик ўйинини "Хоразм" жамоасига қарши ўтказиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда аввалига урганчликлар стандарт вазиятдан ҳисобни очган бўлса, андижонликлардан Фарруҳ Шотурсунов билан Шаҳбоз Жумабоев рақиб дарвозасини биттадан ишғол қилди ва жамоамиз иродали ғалабани қўлга киритди. 

Таркибга марказий ҳимоячи Тимур Кагиров келиб қўшилганини маълум қиламиз. Мухлислар яхши билишса керак, тажрибали футболчи илгари ҳам "Андижон" (2005 ва 2008 йиллар) сафида ўйнаганди. 

Эртага жамоамиз "Бунёдкор" ёшларига қарши синов-назорат баҳсида майдонга тушади. Шундан сўнг "Андижон"нинг Тошкентдаги йиғини якунига етади.


"Андижон" матбуот хизмати


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика