Latest news

12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1 10:06"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти  9 09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  27 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  2 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  4 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  3 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  10 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  2 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  6 02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0 00:45"Арсенал" Партининг ўрнига "Брентфорд" футболчисини сотиб олади  0

Биринчи лига. 2-тур олдидан тахминингиз қандай? News

Биринчи лига. 2-тур олдидан тахминингиз қандай?

Яна бир неча соатлардан сўнг иккинчи босқичнинг навбатдаги тур баҳслари бўлиб бошланади.

Эътиборлиси турнинг 8та ўйини бир кунда кечади! Бундай дейишимизнинг боиси, олдинги тур баҳслари 3 кунда бўлиб ўтаётганди. Хуллас бугунги учрашувлар олдидан жамоаларнинг ғалабага бўлган имкониятини баҳолашга уринамиз. Сиз ҳам ўз муносабатингизни билдириб ўтсангиз чакки бўлмасди.
 
“Орол” – “Пахтакор-2”. Имкониятлар 60х40
Айтишларича нукусликлар қарийб 5 ойдан буён ойлик маош олмасдан ўйнаб келишаётган экан. Лекин шунга қарамай Неъматулла Қутибоев футболчиларни ҳар бир учрашувга астойдил тайёрламоқда. Йигитларда ҳам “азарт” кучли эканлиги кўриниб турибди. Бугунги баҳсда мезбонларнинг ғалабага бўлган имконияти юқори дея баҳоладик. Лекин “Пахтакор-2” ҳам сафарга шунчаки бормаслиги турган гап.

“Насаф-2” – “УзДонгЖу”. Имкониятлар 50х50
Ўтган турда сафарда йирик ҳисобда мағлуб бўлган “Насаф-2” бугун қандай бўлмасин ўз майдонида ғалаба қозонишга уриниши табиий. Лекин “УзДонгЖу” ҳам Қаршига очко олиш мақсадида боргани аниқ. Қизиқарли ўйин бўлади. Имкониятлар эса ҳозирча тенг дея тахмин қилдик.

“Локомотив-БФК” - “Ёзёвон-Лочинлари”. Имкониятлар 50х50
Тошкентда ўтадиган мазкур баҳсни ҳам қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ. “Локомотив-БФК”да молиявий муаммолар борлигини эшитдик. Шу боис мураббийлар штаби давралар оралиғида маҳоратли футболчиларни ушлаб қола олмади ва уларнинг ўрнини иқтидорл ёшлар ҳисобига тўлдирди. Суннат Абдурасулов шогирдлари шунга қарамай бугун рақибдан очко тортиб олишга уринади. Ёзёвонликлар эса тобора ўз ўйинини топиб бораётгандек. Улар ўтган турдаги йирик ғалаба тасодиф эмаслигини бугунги баҳсда исботлаши лозим.

“Зомин” – “Цементчи”. Имкониятлар 45х55
Шубҳасиз турнинг марказий учрашувидир. Зоминликлар ўз майдонида биринчи лигадаги ҳар қандай рақибини таслим эта олишларини яхши биламиз. Лекин уларнинг бугунги рақиби ҳам худди ўзи каби “Цементчи”дир. Қувасойликлар давралар оралиғида ўз сафига маҳоратли ўйинчиларни қўшиб олди. Бу ҳам қайсидир манода уларнинг бугунги баҳс олдидан ғалабага бўлган имкониятини нисбатан оширди.
 
“Обод – “Хотира-79”. Имкониятлар 70х30
Сўзсиз майдон эгалари фаворитдир. Олий лигага чиқишга асосий давогарлардан бири бўлган “Обод” бугун рақибидан бирмунча кучли эканлигини майдонда исботласа ажаб эмас. Тошкентликлар таркибида ҳимоячи Камолиддин Тожибоев дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборса, меҳмонлар таркибида ҳам ҳудди шундай иккита йўқотиш – Жамол Абдужабборов ва Соҳиб Абдуллаев ҳам сафарга боришмаган. “Обод” ўз майдонида осонликча очко йўқотадиган клуб эмаслигини биринчи босқичда ҳам исботлади.

“Хоразм” – “Косонсой”. Имкониятлар 60х40
Вали Султонов бошқарувидаги урганчликлар ўтган турда “Оқ-тепа”ни сафарда мағлуб этиб, ўзига хос шов-шув уйғотганди. Кўрамиз бугун ҳам улар ўз майдонида мухлисларини қувонтира олармикин. Балки Тошкентдаги ғалаба футболчиларнинг шижоатини ошишига хизмат қилиб, рақибни таслим этишга етарли бўлар. “Косонсой”да эса футболчиларнинг келди-кетдиси юз бергани боис, жамоанинг ўйинида пасайиш кузатилгандек.

“Машъал-2” – “Оқ-тепа”. Имкониятлар 50х50
Муборакликларни бугун ўз майдонида жиддий бир синов кутиб турибди. Гарчи “Оқ-тепа” ўтган турда ўз майдонида мағлубиятга учраган бўлсада, улар бугун сафарда ғалаба қозониб, йўқотилган очколарни қоплашга уриниши табиий. Таркибда ижрочилар етарли. Аммо Дилшод Андаев бошқарувидаги жамоа ҳам ўз майдонида рақибга жиддий қаршилик кўрсатиши турган гап.

“Ғиждувон” – “НБУ-Осиё”. Имкониятлар 45х55
Ғиждувонликлар бугун ўз майдонида мухлисларини қувонтирмаса бўлмайди. Лекин “НБУ-Осиё” билан баҳсда уларга осон бўлмаслигини ҳам унутмаслик лозим. Руфат Акрамхўжаев бошқарувидаги “банкирлар” сафардан очко билан қайтишса ажаб эмас.  


Исломбек Рустамбеков.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика