Latest news

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  2 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  4 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  5 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

Биринчи канал энг яхши халқ шарҳловчиси учун танлов эълон қилди News

Биринчи канал энг яхши халқ шарҳловчиси учун танлов эълон қилди

Интернет орқали спорт трансляцияларини томоша қилишда бошқа шарҳловчиларни эшитиш имкони пайдо бўлмоқда.

Россиянинг Биринчи канали илк бора шундай имкониятни тақдим этмоқда. Ғолиб шарҳловчилар Россиянинг Аргентина ёки Испанияга қарши баҳсини шарҳлаши мумкин.

"Ҳамма футболни тушунади. Ҳар бир инсон уни шарҳлашга тайёр. Биринчи канал шундай имкониятни беради. Биз ҳар бир профессионал шарҳловчи орзу қиладиган ўйинни танлаймиз! Энди ҳар бир хоҳловчида терма жамоанинг омад тумори бўлиш имконияти бор" - дейди телешарҳловчи Виктор Гусев.

Танловда ҳамма иштирок этиши мумкин, ғолиб эса овоз бериш йўли билан аниқланади ва у Биринчи канал сайтидаги эфирда Россия терма жамоаси иштирокидаги ўйинни шарҳлайди. Биринчи канал сайтига кирувчилар иштирокчи овозини эшитиш билан бирга, камера ўрнатилган шарҳловчи жойини ҳам кўришга муваффақ бўлади.

Танловда иштирок этиш учун Россия терма жамоаси иштирокидаги лавҳасини шарҳлаш, анкетани тўлдириб, сизнинг шарҳингиз бор видеони Биринчи канал сайтига жойлаштириш керак. Шу билан бирга "Одноклассники" ижтимоий тармоғида #якомментатор калит сўзи билан OK Live иловаси орқали видео суратга олишингиз ҳам мумкин.

Юборилган ишлар Виктор Гусев бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати баҳо беради. Энг яхшилар кунора Биринчи канал сайтида эълон қилинади ва шундан сўнг сиз хоҳлаган иштирокчига овоз беришингиз мумкин. Танловда иштирок этиш ва 29 октябрь куни якунланади. Энг кўп овоз йиққан 5та иш финал босқичига чиқади. Яна 5 финалчи ҳакам томонидан олға сурилади. Ҳал қилувчи овоз бериш маросими 30 октябрь-5 ноябрь кунлари ўтади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика