Latest news

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  6 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  8 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  37 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  155 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  3 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  476 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Биргаликда эслаймиз. "Навбаҳор" охирги бор Жиззахда ғалаба қозонган 2006 йилда футболда қандай воқеалар юз берганди? News

Биргаликда эслаймиз. "Навбаҳор" охирги бор Жиззахда ғалаба қозонган 2006 йилда футболда қандай воқеалар юз берганди?

Биргина ўйинга оид қизиқ факт бизни тарихга, унда бўлган воқеаларни ёдга олишга ундади.


ФАКТ. "Навбаҳор" 2006 йилдан бери Жиззахдан ғалабасиз қайтмоқда 

Ретро суратлар ёрдамида шу йилда ўзбек футболида қандай воқеалар юз бергани, нималар бўлгани ҳақида биргаликда эслаймиз. Умид қиламанки, зерикиб қолмайсиз.



Африка қитъасида ном қозонган россиялик мураббий Валерий Непомнящий дастлаб "Пахтакор"да иш бошлаганди. Унинг ўзбек футболи учун қилган энг катта иши табиийки Одил Аҳмедов деган келажаги порлоқ футболчини кашф қилиб бергани бўлди. Суратда "Пахтакор"нинг мураббийлар штаби. Дарвозабонлар мураббийи Анвар Рашидов ҳозирда "Олимпик"да ишламоқда.


Ўша йилнинг май ойининг 25 санасида "Пахтакор" клубининг 50 йиллик юбилейи кенг байрам сифатида нишонланди. Ўртоқлик учрашувига эса Москванинг "Торпедо" жамоаси таклиф қилинган, Александр Гейнрих икки клуб сафида майдонга тушгани ёдимизда. 


 Бир ўйин тарихи. “Пахтакор”нинг 50 йиллик юбилейига бағишланган "Пахтакор" – "Торпедо" учрашуви



Валерий Кузьмичга миллий терма жамоа бошқаруви ҳам ишониб топширилди. Унинг олдидаги вазифа 2007 йилги Осиё Кубогига йўлланма олиш эди. Вазифа бажарилди. Лекин россиялик мутахассиснинг фаолияти узоққа чўзилгани йўқ. 



Осиё кубоги-2007 саралаш доирасидаги Қатарга қарши Тошкентда кечган ўйинда Илёс Зейтуллаев терма жамоа либосидаги охирги голини урган. Унинг статистикаси: 10та ўйин 2та гол


Ҳозирда "Навбаҳор"да тўп тепаётган Асад Собиржонов 6 ёшда бўлган.


"Трактор"даги ўйинлари билан танилган Павел Соломин 2006 йил якунларига кўра мавсум якунларига кўра 21та гол билан энг яхши тўпурар сифатида қайд этилганди. У ҳозир қаерда ва нима билан банд? БАТАФСИЛ


"Навбаҳор"нинг Жиззахдан сўнгги бор ғалаба билан қайтган таркиби. Ариф Мирзоев 18та гол билан тўпурарлар пойгасида учинчи ўринни эгаллаганди. 


Рауф Инилеев бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарда ўтказилган Осиё ўйинларида ёрқин ўйинлари билан кўпчиликнинг ҳурматини қозонганди. Орадан бир йил ўтиб Рауф Талгатович миллий жамоа бош мураббийига айланади. 


 Александр Гейнрих, Азиз Ҳайдаров, Ислом Иномовлар қатнашган 2006 йилги Осиё ўйинларини ёдга оламиз



2006 йилнинг 21-27 май кунлари Осиё Футбол конфедерация томонидан Тошкентда  футзал бўйича Осиё чемпионати ўтказилган. Финалда Ўзбекистон терма жамоаси Сержио Сапо бошчилигидаги Японияга 1:5 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Тошкентда Эроннинг якка ҳокимлигига чек қўйилган, Япония эса ўз тарихида илк бор Осиё чемпиони бўлганди. Сапо кейинчалик Ўзбекистон футзал терма жамоасида ҳам ишлади.



Марчелло Липпи ва унинг Италияси Германия яшил майдонларида ўтган Жаҳон чемпионатида бош совринга эга чиққан. Фикримча, ҳаммада Италиянинг кўтарган кубогидан, Зидан ва Матерацци кўтарган жанжал ёдда қолган. 


Ғурурини барча нарсадан устун қўйган Зидан ёхуд  ЖЧ-2006 финали 

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика