Latest news

19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  25 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   9 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  25 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  3 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  32 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   45

Бир йил олдин Ўзбекистон U23га гол урган йигит кеча ван Дейкни "хот-догга жўнатди" News

Бир йил олдин Ўзбекистон U23га гол урган йигит кеча ван Дейкни "хот-догга жўнатди"

Хванг Хи Чаннинг голидан сўнг "Зальцбург" "Ливерпуль"ни қувишни бошлади.

Кореялик жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, бир ҳаракатда дунёнинг энг яхши футболчиси, "Олтин тўп" учун даъвогар Виржил ван Дейкни "хот-догга жўнатди" (алдаб ўтди) ва тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига жойлаб қўйди. Ишонмасангиз видеони кўринг.


- Жанубий Кореяда уни энг иқтидорли ёшлардан бири деб ҳисоблашган, у ўсмирлигида кўп гол урарди, 14 ёшида эса U18 жамоасида ўйнаган;


- Хван 2015 йилда "Зальцбург"га ўтган. У "Похан Стилерс" академиясида таҳсил олган, аммо асосий жамоада ўйнай олмади;


- Ўшандаёқ у Жанубий Корея ўсмирлар терма жамоаси сафида ФИФА томонидан ташкиллаштирилган Kanga Cup турнирида иштирок этиб, голлар бўйича турнир рекордини янгилади ва афсонавий Бум Кун Ча номидаги совринни қўлга киритди;


- "2002 йилдаги жаҳон чемпионатидан сўнг футбол ўйнашни бошлаганман" - деганди Хван терма жамоа билан ЖЧ-2018га йўл олишидан аввал. Уни ҳакамлар ёрдами билан ярим финалга етиб борган Гус Хиддинк жамоаси илҳомлантирган. Ўшанда йигитча 6 ёшда эди.


- Аввалига Хванни "Зальцбург" фарм-клуби, Австриянинг иккинчи Бундеслигасида иштирок этадиган "Лиферинг"га жўнатишди.


- Кореялик ярим йил ичида Австрия футболига кўникди. 2015/16 мавсумдан бошлаб у гол уришни бошлади - 18та ўйинда 11та гол ва асосий жамоа таркибига қўшилди. Шундан сўнг у "Лиферинг"да ўйнамади;


- 2016/17 мавсумни жуда яхши ўтказди (Австрия Бундеслигасининг 26та учрашувида 12та гол ва 3та голли пас), бироқ кейингисида бироз бўшашди ва захирада қолиб кетди. 2018/19 мавсумни ижарада "Гамбург"да ўтказиб, бор-йўғи 2та гол урди.


- Унинг "Зальцбург"даги энг муваффақиятли мавсуми деб ҳозиргисини айтсак бўлади. У чемпионатнинг 7та учрашувида 4та гол уриб, 6та голли пас беришга эришди.


- Хван Хи Чхан 2018 йил Жакартада бўлиб ўтган Осиё ўйинларида Жанубий Корея U23 терма жамоаси билан чемпион бўлган. Эсингизда бўлса, Хван ва унинг жамоаси чорак финалда Ўзбекистон билан тўқнаш келган. Айнан шу йигит 118 дақиқада кореяликларнинг 4-голини уриб, ўз жамоасини ярим финалга олиб чиққан.


- Хван 2018 йилдаги Осиё ўйинларида 3та гол уришга эришган. Жанубий Корея U23 терма жамоаси Хваннинг 101-дақиқадаги голи эвазига чемпионга айланди. Сон Хён Миннинг армияга кетмаслик масаласини айнан шу йигит ҳал қилган эди.


Кеча у ҳимояда ван Дейк турганини пайқагани ҳам йўқ. Ёдингизда бўлса, бир йилдан ошиқ вақт давомида голландияликни ҳеч ким алдаб ўтмаган эди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, 2018 йилнинг мартидан 2019 йилнинг августигача уни алдаб ўтадиган мард топилмаган.

Бу серияни Габриэл Жезус бузган эди.


Яна такрорлаймиз: ўтган йили иккинчи Бундеслигада катта қийинчиликларга учраган 23 ёшли Хван кеча дунёнинг энг яхши ҳимоячисини бир ҳаракатда алдаб ўтди ва тўпни узоқ бурчакка жойлаб қўйди. Бу футбол!

Rating: +58   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика