Latest news

22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  1 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  4 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  4 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  5 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  5 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  1 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  1 19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  3 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  2 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Баҳрайн 1:0. Ўша машҳур бекор қилинган баҳс News

Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Баҳрайн 1:0. Ўша машҳур бекор қилинган баҳс

Қадрли футбол ишқибозлари карантин вақтида сизларни зериктириб қўймаслик учун бир ўйин тарихи лойиҳасини давом эттирамиз.

Биламизки тарихда Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳакамлар томонидан жуда кўплаб адолатсиз қарорлар чиқарилган. Бунга мисоллар жуда кўп. Юичи Нишимуранинг Тошкентда Эрон билан ўйиндаги қилиқлари, Одил Аҳмедовнинг ҳисобланмаган голи, Квон Жчон Чулнинг 2007 йил Осиё кубогида Шацкихнинг тоза голини ҳисобламагани ва ҳоказо. Бугун лойиҳамизда ҳакамлик қурбони бўлган терма жамоамизнинг тарихдаги яна бир беллашуви 2005 йил ЖЧ-2006 плей-офф босқичидан ўрин олган Баҳрайн билан баҳсни ёдга оламиз. Чунончи, ўша ўйинни бошқарган ҳакам Тошимицу Йошиданинг профессионалларга хос бўлмаган ҳаракатлари бизга қимматга тушганди.

Жаҳон чемпионати ҳал қилувчи босқичнинг сўнги умид берувчи Кувайт билан учрашувдан олдин терма жамоа мураббийлик постига англиялик Боб Хафтон таклиф қилинади ва унинг олдига жамоани қутқариш вазифасини қўяди. Хорижлик мутахассиснинг дебюти омадли чиқди. “Пахтакор” стадионида кечган баҳсда футболчиларимиз биринчи бўлимда ортда бораётиб якунда ҳақиқий ирода кўрсатишган ҳолда 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишганди. Мазкур натижа бизга плей-офф эшикларини очиб берганди. Германиядаги мундиалга боришимизга бироз бўлсада умид бор эди. Умид сўнгги паллада ўлади деганлари бежиз айтилмаган. Режага кўра бу босқичда нариги гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган Баҳрайн рақиблик қиладиган бўлди. Бу юрт вакилларига қарши 2004 йил Хитойдаги Осиё кубогининг чорак финалида аламли тарзда имкониятни бой бериб қўйганимиз ёдимиздан чиқиб улгурмаганди. Бир томондан реванш олиш учун айни муддао. Бошқа томондан биринчи ўйиннинг пойтахтимизда ўтказилиши устунлик берарди. Стадион шу куни тўлиб тошган, нақд 55 минг мухлис ташриф буюрганди. Ҳақиқий аншлаг кузатилган дея оламиз. Баҳрайн таркибидаги Аъло Хубайл, Талал Юсуфлар ҳақида ортиқча тўхталиш шарт эмас. Аввалги сонларимизда бу ҳақда гапириб ўтгандик.

Хафтон таркибга асосан ички чемпионатимизда ўйнаётган футболчиларни киритишга қарор қилди. Бу пайтга келиб биз кўриб кўникиб қолган Маминов ва Пашинин билан ҳамкорлик тўхатилган, Жанубий Корея билан ўйиндан сўнг бошқа таклиф қилинмаганди. Учрашувнинг аҳамияти ва даражаси юқори эди. Шунингдек, айрим футболчиларимиз, Миржалол Қосимов, Андрей Фёдоров учун бу сўнги Жаҳон чемпионати саралаши эди. Илк дақиқалардан ҳужумкорликка урғу қаратган вакилларимиз 12-дақиқада Миржалол Қосимовнинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишади - 1:0.

38-дақиқада учрашувнинг кульминацион воқеаси рўй берди, таблодаги бир рақами иккига ўзгаришига ҳакамлар йўл қўймади. Сервер Жепаров томонидан амалга оширилган пенальтини ҳакам Тошимицу Йошида ҳисобга олмайди. Бу ерда япониялик рефери юз фоиз адашганди. Яъни у пенальти тепилишидан олдин футболчиларимизни жарима майдонига кириб кетган деб ҳисоблайди ва Баҳрайн эркин зарба бериши керак деб кўрсатади. Аслида қоида бўйича Жепаров гол урган пайтда футболчилар вақтли кириб келганида қайта тепиши керак эди. Бу билан Йошида ўзбек футболи тарихида ёддан чиқмайдиган қилғиликни қилиб кетди. Биргина хато барчасини остун-устун қилиб юборди. Натижада ЎФФ раҳбарлари ФИФАга шикоят хатини юборади. Ташкилот оқилона иш тутишни ўрнига Тошкентда бўлиб ўтган учрашув ҳисобини бекор қилади. Ушбу хабарни ҳамюртларимиз жавоб учрашуви учун Баҳрайнга етиб келганда эшитишганди. ФИФАнинг қароридан сўнг ортга тушкун кайфиятда қайтишдан ўзга чора топа олишмасди. Миржалол Қосимов бунга қисқа изоҳ ҳам берганини билсангиз керак. “ФИФА бу хатти-ҳаракати билан биздан ҳақли ва адолатли ғалабани тортиб олди”,- деганди терма жамоамиз сардори.
Пойтахтимизда қайта ўтказилган ўйинга ҳакам сифатида швецариялик таниқли ҳакам Массимо Буссака тайинланади. Баҳрайн қайтадан ўтказилган ўйинда Тошкентдан 1:1 натижаси билан ортга қайтади ва ўз майдонида 0:0 ўйнаб сафарда урилган гол ҳисобига кейинги босқичга чиқади. Ҳа, мағлубиятга тенг дуранг. Тан олиш жоизки, Боб Хафтон келганидан сўнг футболчиларимиз аввалги ўйинларга қараганда тартибли ва ишончли ўйнашни бошлашганди. Амалда, вазифа бажарилмагач мураббийга жавоб бериб юборилди. Мундиалга чиқишимиз учун сарф қилинган тўртинчи имкониятимиз шу билан тугаганди. Кейинчалик ҳам ҳакамларнинг тушунарсиз ва ғалати қарорларига гувоҳ бўлдик. Аммо, буниси ҳеч қачон хотиралардан ўчмайди.

ЖЧ-2006 саралаши. Плей-офф босқичи.
Ўзбекистон – Баҳрайн – 1:0
03.09.2005. Тошкент. “Пахтакор” Марказий стадиони. 55000 томошабин.
Ҳакам:
Тошимицу Йошида (Япония)
Гол: Миржаол Қосимов, 12.
38-дақиқада Сервер Жепаровнинг пенальтидан урган голи ҳисобланмади.
Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Асрор Алиқулов, Алексей Николаев, Андрей Фёдоров, Владимир Радкевич, Темур Кападзе, Миржалол Қосимов, Сервер Жепаров, Виктор Карпенко (Владислав Кирьян, 41), Анвар Солиев (Марат Бикмаев, 81), Максим Шацких.
Бош мураббий: Боб Хафтон.




Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика