Latest news

01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  0 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  3 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  6 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  10 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  31 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  10 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  1 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  19 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  15 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  43 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1

Бир ўйин тарихи. Англиялик мураббий ва терма жамоамизнинг ажойиб камбэкини ёдга оламиз News

Бир ўйин тарихи. Англиялик мураббий ва терма жамоамизнинг ажойиб камбэкини ёдга оламиз

Бугун 21-март юртимизда Наврўз байрами.

Тарихда миллионлар ўйинида бу кунда ажойиб баҳсларга гувоҳ бўлганмиз. Ҳусусан, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2006 саралаш босқичидаги энг ёрқин ва эсда қолган Қувайтга қарши кечган учрашуви кўпчиликнинг ёдидан чиқмаган бўлса керак. Бугун Наврўз баҳонасида футболчиларимиз ўзига хос камб'к қайд этган беллашувни эслаб ўтамиз. 

Германия яшил майдонларида бўлиб ўтиши кутилган мундиал саралашида терма жамоамизни уч нафар мураббий бошқаради. Булар Юрген Гёде, Равшан Ҳайдаров, Боб Хоутон. Гуруҳимиздан кучсиз бўлмаган жамоалар ўрин олганди. Саудия Арабистони, Жанубий Корея ва Қувайт. 

Биринчи турда Саудия Арабистони билан ўз майдонимизда дуранг ўйнагандик. Сўнгги дақиқаларда Анвар Солиев бизни мағлубиятдан қутқариб қолганди. Иккинчи турда сафарда даражаси бизникидан пастда бўлган Қувайтга 2:1 ҳисобида мағлубиятга учраганмиз. Олдинда кутаётган Жанубий Корея билан икки баҳсда кониқрли натижа қайд этилмагач германиялик мутахассис Юрген Гёдега чиқиш эшиклари кўрсатилади. 

Равшан Ҳайдаров мураббий сифатида бошлаб тушган баҳсда Саудиядан йирик 3:0 ҳисобида мағлубият билан қайтганимиздан сўнг Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарлари мураббийлик постига англиялик Боб Ҳоутонни тайинлашади.

Унинг олдига жамоани қутқариш вазифаси қўйилади. Хоутоннинг термадаги илк учрашуви Қувайт терма жамоаси билан ҳаёт-мамот жангига тўғри келганди. 

Ғалаба бошқа ҳар қандай натижа Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини йўқотишга сабаб бўларди. Кучли босим ва ҳаяжон билан майдонга чиққан футболчиларимиз биринчи бўлимда ўз ўйинларини йўқотиб қўишади ва бу таблодаги ҳисобда ҳам акс этди. 16-дақиқада қувайтликлар етакчиси Бадир Ал Мутва, 31-дақиқада Башар Абдельазизнинг голларига 41-дақиқада Сервер Жепаров пенальтидан гол уриб жавоб қайтаради. Шу тариқа жамоалар танаффусга 1:2 ҳисоби билан йўл олишади. Иккинчи бўлимнинг 62 дақиқасида Максим Шацких ажойиб гол билан мувозанатни тиклайди. 76 дақиқада терма жамоамизнинг ўша вақтдаги “сеҳрли таёқча”си Анваржон Солиев ғалаба тўпини киритади,3:2. Мазкур муваффақият термамизнинг мундиал сари юришини давом эттиришга сабаб бўлади. 

Бироқ, плей-оффда Баҳрайн тўсиғидан ўта олмагандик. Амалдаги шартномага мувофиқ Хоутон истеъфога чиқарилади, кўплаб футболчилар терма жамоадаги фаолиятини якунлашади. Ислоҳотлар ва ўзгаришлар даври бошланади. Аммо, барча мухлислар ушбу баҳсни ўзгача хотирлашади. Чунки, бунда ўйинчилар ҳақиқий ирода кўрсатишганди. 

ЖЧ-2006 саралаши. 

Ўзбекистон – Қувайт 3:2 (1:2, 2:0)

17.08.2005. Тошкент. “Пахтакор” марказий стадиони. 40000 томошабин.

Бош ҳакам: Субҳиддин Солих

Голлар: Бадир Ал Мутва 16, Башар Абдельазиз 31, Сервер Жепаров 41, Максим Шацких 62, Анвар Солиев 76.

Ўзбекистон: Евгений Сафонов, Асрор Алиқулов, Февзи Давлетов(Марат Бикмаев), Алексей Николаев, Николай Ширшов, Темур Кападзе, Миржалол Қосимов, Виктор Карпенко(Владислав Кирян), Максим Шацких, Александр Гейнрих(Анвар Солиев)

Абдулазиз Искандаров тайёрлади


Видео. Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - КХДР 1:0 (тўлиқ томоша қилинг)         

Видео. Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон - Кувайт 2:1 (тўлиқ томоша қилинг)         

Видео. Бир ўйин тарихи. Бақоевнинг бенефисига айланган баҳс ёхуд Ўзбекистон - Иордания 2:1

Видео. Бир ўйин тарихи. Сардор Рашидовни Осиёга танитган баҳс: Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика