Latest news

08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  3 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  1 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  6 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  13 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  6 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  10 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  3 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38

Биласизми? Ўтган мавсумнинг охирги тўртта ўйинида ғалаба қозонмаган "Олмалиқ" бу йилни ҳам шундай бошлади News

Биласизми? Ўтган мавсумнинг охирги тўртта ўйинида ғалаба қозонмаган "Олмалиқ" бу йилни ҳам шундай бошлади

Tags :  Олмалиқ
Тошкент вилоятининг "Олмалиқ" клуби учун янги мавсум омадсиз бошланди. Жамоа олий лиганинг тўртта ўйинида атиги бир очко тўплади.

Виктор Кумиков шогирдлари уйда "Бунёдкор" билан дуранг ўйнаган бўлишса, сафарда "Бухоро", "Сўғдиёна" ва "Локомотив"га мағлуб бўлишди. Қизиғи шундаки, "Олмалиқ" ўтган йилнинг охирги тўрт беллашувида ҳам ғалаба қозона олмаганди.

Ўтган йил 26-турда "Шўртан"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган олмалиқликлар шундан сўнг "Андижон" билан дуранг қайд этиб, "Обод", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"га имкониятни бой беришганди. Натижада чемпионат якунида Игорь Шквирин ўз лавозимини тарк этди ва унинг ўрнига янги бош мураббий этиб Виктор Кумиков тайинланди.

"Олмалиқ" учун ушбу чемпионат ҳам омадсиз бошланди. Айтиб ўтганимиздек, жамоа тўртта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти ва турнир жадвалида охирги ўринни эгаллаб турибди. Жамоа кейинги турни 7 апрель (жума) куни ўз майдонида "Насаф"га қарши ўтказади.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика