Биласизми? "Бухоро" охирги 3 ўйиндан бери гол урмаяпти
16 sep 2018 10:52
News
Биласизми? "Бухоро" охирги 3 ўйиндан бери гол урмаяпти
Натижада "Бухоро"нинг кетма-кет мағлубиятлари сони учтага етди ва жамоа бўлиб ўтган охирги учта баҳснинг бирортасида тўп кирита олмади. Бухороликлар охирги марта ўз уйларида "Металлург"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишганди. Шундан сўнг жамоа сафарда "Навбаҳор" (0:2) ва ўз майдонида "Локомотив"га (0:1) имкониятни бой берди.
"Бухоро" иккинчи босқичнинг дастлабки учрашувини Тошкентда ўтказиб яна гол урмасдан ютқазиб қўйди. Қаторасига учта ўйинда ютқазиш бу йил "Бухоро" билан иккинчи бор рўй бермоқда. Биринчиси 9,10,11-турларда кузатилганди. Ўшанда Улуғбек Бақоев шогирдлари уйда "Навбаҳор", сафарда эса "Металлург" ва "Локомотив" клубларига имкониятни бой беришганди.
"Бухоро" Суперлиганинг 24-тур ўйинини 22 сентябрь куни Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўтказади.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Comments