Latest news

09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум?  3 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  5 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гапларини нотўғри талқин қилинган  7 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  3 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  35 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  5 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  25

Бельгия Руминияни мағлуб этди ва турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Гуруҳдагиларнинг барчасида учтадан очко бор News

Бельгия Руминияни мағлуб этди ва турнирдаги илк ғалабасини қўлга киритди. Гуруҳдагиларнинг барчасида учтадан очко бор

Евро-2024 "E" гуруҳи 2-тур доирасидаги Бельгия — Руминия ўйини якунланди.

Бельгия - Руминия 2:0 

Гол: 2 - Юри Тилеманс (Лукаку), 80 - Кевин де Брюйне (Кун Кастельс)

Бельгия – Кастельс, Кастань, Вертонген, Фас, Теате (Дебаст, 77), де Брюйне, Тилеманс (Мангаля, 72), Онана, Лукебакио (Троссард, 56), Доку (Карраско, 72), Лукаку.

Румыния – Ницэ, Рациу (Сореску, 90), Буркэ, Дрэгушин, Банку, Станчу, Марин, Марин (Олару, 68), Ман, Дрэгуш (Алибек, 81), Михэилэ (Хаджи, 68).

Огоҳлантириш:
Лукебакио (35), Банку (59), Марин (65).



ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. Шу тариқа, "E" гуруҳидаги барча жамоаларда учтадан очко бўлмоқда. Ҳал қилувчи турда, Украина Бельгияга қарши баҳс олиб борса, Руминия Словакия билан ўйнайди

89. Афсус, афсус ва яна афсус. Лукаку навбатдаги ажойиб имкониятдан фойдалана олмади, бироқ унинг зарбасини яна дарвозабон қайтарди

85. Руминияликларда навбатдаги ажойиб ҳужум, бироқ бугун омад улардан очиқчасига қочмоқда

82. Троссард дарвозабон билан деярли бирга бир чиққанди, бироқ «Арсенал» ҳужумчиси зарба бериш ўрнига пас берди, узатмани эса руминиялик ҳимоячи қайтарди

80. ГОООЛ. Кевин де Брюйне ҳисобни ўзгартирмоқда

79. Руминия яхши имкониятга эга бўлиши мумкин эди, бироқ Янис Хаджи офсайда экан

77. Ўзгариш: Артур Теате ўзини захирага олишларини сўради ва Тедеско унинг ўрнига Зено Дебастни туширди

75. Учрашув темпи бироз тушгандек, ҳар икки жамоанинг ҳаракатлари секинлашди

68. Кастельс бекорга Куртуанинг ўрнига Европа чемпионатига келмаганини исботлашга интилмоқда. Ман дарвозабон билан бирга бир чиқди ва унинг зарбасини дарвозабон қайтарди

66. Руминия дарвозабонининг ҳисобига яна битта сейв ёзиб қўйиш мумкин. Лукакунинг зарбасини дарвозабон қайтарди

65. Гол бекор қилинди. Лукаку офсайдда қолиб кетган экан, бельгиялик ҳужумчи учун озгина одам хафа бўлишни бошламоқда

63. ГОООЛ. Лукаку ниҳоят гол урмоқда. Ассист эса Кевин де Брюйне

60. Охири Руминия терма жамоаси аъзолари ҳам огоҳлантирилди. Никушор Банку майдон марказидаги қўполлиги учун огоҳлантирилди

57. Михайланинг бугунги зарбаларига аниқлик етишмаяпти. Унинг навбатдаги зарбаси ҳам осмонлар учиб кетди

56. Ўзгариш: Лукебакионинг ўрнига Троссард майдонга тушди

55. Кевин де Брюйнедан навбатдаги ажойиб зарба ва яна Руминия дарвозабонидан сейв

52. Бельгия сардоридан ажойиб зарба, бироқ унинг супер зарбасига озгина аниқлик етишмади

51. Докунинг узатмасига Лукаку етиб кела олмади. Бельгия иккинчи бўлимдаги илк ҳужумини ташкил қилди

48. Валентин Михайла зарбадан бошқа барчасини ажойиб тарзда амалга оширди, унинг зарбаси жуда ноаниқ чиқди

46. Иккинчи бўлимнинг бошида фаол старт билан бошлашди. Деннис Маннинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ

45. Андрей Буркэнинг боши билан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ чиқди

43. Кевин де Брюйне дарвозабон билан деярли бирга бир чиққанди, бироқ унинг зарбаси жуда секин чиқди

38. Кевининг бурчакдан узатган тўпи Лукакунинг олдидан ўтиб кетди ва Руминия термаси қарши ҳужум ташкил қилди, бироқ дарвозабон ўз ўрнида

35. Огоҳлантириш: Доди Лукебакио учрашувдаги биринчи сариқ карточка муаллифига айланди. Унинг «Евро»даги сариқлар сони иккитага етди ва бельгиялик футболчи Украинага қарши учрашувни ўтказиб юборади

31. Бурчак зарбасидан сўнг Докунинг ўзи тўпни олди ва зарба йўллади, Руминия дарвозабонидан навбатдаги супер сейв

30. Доку қанотда яхши ҳаракат қилди ва жамоаси учун навбатдаги бурчак зарбасини ишлаб берди

24. Руминияликлар тезкор қарши ҳужумга ўтганди, бироқ зарбани ҳимоячилар қайтаришмоқда

21. Валентин Михайланинг узоқдан йўллаган зарбаси жуда узоқларга кетди

19. Доди Лукебакионинг супер зарбасига жавобан Флорин Ницэ супер сейв билан жавоб қайтарди. Бугунги баҳсда ҳам Бельгия термасида жуда кўп имкониятлар бўлмоқда. Ҳозирча улар биттагина гол уришди



13. Лукаку Ҳусанов услубида танаси билан рақибни «учириб» юборди ва зарба йўллади, бироқ бошқа бир ҳимоячи тўпни бурчакка чиқариб юборди

11. Доку қанотдан кириб борди ва тўпни Тилемансга узатди, бу сафар ҳам «Астон Вилла» аъзосига тепиш имкони берилмоқда. Ҳозирча руминлар айнан шу ярим ҳимоячини ёпишда қийинчиликка учрашумоқда

10. Дастлабки беш дақиқа жамоалар жуда фаол ҳаракат қилишди, ҳозирга келиб эса аста секин тактик футбол бошланмоқда

5. Раду Драгусиннинг боши билан йўллаган аниқ ва хавфли зарбасини Бельгия дарвозабони қийинчилик билан бурчакка чиқариб юборди

2. ГОООЛ. Бельгияликлар ўтган учрашувдаги хатолардан тўғри хулоса чиқарганга ўхшайди. Лукакудан ажойиб ассист ва Юри Тилеманс ажойиб гол

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ !

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика