Latest news

21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  3 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  23 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  68 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2

Бекзод Қодирқулов: "Имконият бериб қўйганимиз учун "Андижон" футболчилари майдонда истаганини қилди" News

Бекзод Қодирқулов: "Имконият бериб қўйганимиз учун "Андижон" футболчилари майдонда истаганини қилди"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи 1-тури доирасида бўлиб ўтган "Янгиер" - "Андижон" (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бекзод Қодирқулов фикрларини билдириб ўтди.

"Мағлубиядан баҳона қидириш шарт эмас. Биринчи бўлимда йигитларни таниб бўлмади. Иккинчи бўлимда ҳужумкор ўйин кўрсатдик. Аммо қарши ҳужумларда рақиб жазолади. Стандарт вазиятларда ҳам камчиликларимиз кўзга ташланиб қолди, деб ўйлайман. Футболчиларга барчаси тушунтирилганди. "Андижон" вазиятлардан фойдаланиб кетди.

"Андижон" фақат ҳавода эмас, имконият бўлса ерда ҳам пас билан ўйнай олади. Уларга имконият бериб қўйганимиз учун рақиб футболчилари майдонда истаганини қилди. Ҳозирда ғалаба сув ва ҳаводек зарур.  Мағлубиятни тўлиқ ўз бўйнимга оламан. Эртага футболчилар билан гаплашиб олмасак бўлмайди",- дейди Бекзод Қодирқулов.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика