Latest news

22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  0 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  19 21:41Мюллер фаолиятини МЛСда давом эттиради  0 20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  1 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  8 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  16 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  2

Бахтиёр Маметов: “Қосимовнинг маҳаллий журналистларга интервью бермаганлиги ҳақидаги гаплар ёлғон” News

Бахтиёр Маметов: “Қосимовнинг маҳаллий журналистларга интервью бермаганлиги ҳақидаги гаплар ёлғон”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага Ханой шаҳридаги "Май Дин" стадионида Осиё Кубоги-2015 саралаши доирасида Вьетнамга қарши майдонга тушади.
Мухбиримиз Камолиддин Алимов айни пайтда Ханойда бўлиб турган терма жамоамиз матбуот котиби Бахтиёр Маметовдан қисқа интервью олди.

"Ўйинга тайёргарлик анча яхши бўлди. Лекин, Вьетнамга учиб келишимиз осон кечмади. Умумий олганда, Тошкентдан Сеул орқали Ханоига етиб олишимиз учун 14 соат кетди. Шу боис, мураббийлар штаби йигитлар ўзларига келиб олишлари учун уларга дам беришди. Ханоидаги илк кунимизда машғулот узоқ давом этмади. Унда ҳамманинг кайфияти аъло даражада эди. Барча Шавкат Саломовни туғилган куни билан табриклади. Миржалол Қосимовнинг маҳаллий журналистларга интервью бермаганлиги ҳақида айтилган гаплар ёлғон. Миржалол Қўшоқовичдан ҳеч ким интервью сўрамади. Аксинча, Рустам Акрамовдан сўрашганди, терма жамоамиз техник директори интервью берди. Маҳаллий  матбуотнинг ўйинга бўлган қизиқиши жуда баланд. Бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида 20дан ортиқ журналист қатнашди. Терма жамоамиз делегацияси Ханойнинг қоқ марказида яшаяпти. Беш юлдузли меҳмонхона стадиондан 5 дақиқалик йўлда жойлашган. Кўчаларда ўйин билан боғлиқ афишалар, банерлар етарли. Бир сўз билан айтганда, эртага "Май Дин" стадиони мухлислар билан тўлиши кутиляпти. Хуллас, ҳаммаси жойида ва жамоа ўйинга тайёр".
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика