Latest news

11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  0 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  4 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  1 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  41 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47

Бахтиёр Ашурматов: “Бугунги учрашув биз учун фойдали бўлди” News

Бахтиёр Ашурматов: “Бугунги учрашув биз учун фойдали бўлди”

“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан кейин қўқонликлар устози Бахтиёр Ашурматов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Уч ойнинг ичида биринчи марта жиддий рақиб билан учрашдик. Шу боис баҳс жуда қизиқарли бўлди. Биринчи бўлимда "Навбаҳор" қарши ҳужумларда  бир қатор имкониятлар юзага келди. Мураббий сифатида айтишим мумкинки, биринчи бўлимда биз ўзимиз хоҳлаган нарсани ололмадик. “Навбаҳор” ҳам “Насаф” билан бўладиган сафардаги ўйинга тайёргарлик кўраётгани учун асосан қарши ҳужумларга таяниб тўп сурди. Биз ҳам биринчи таймда қарши ҳужум тактикасини танлагандик ва ўз дарвозамизга яқинроқ ўйнашни мақсад қилгандик. Лекин рақибимиз ҳам меҳмондаги ўйинга тайёргарлик кўраётгани учун орқароққа ўйнашди натижада ўйлаган мақсадимизга эриша олмадик. 

Иккинчи бўлимда нисбатан яхшироқ ўйнадик ва ғалаба қозондик. Бу ўртоқлик учрашувдаги ғалаба ҳеч нарсани англатмаслиги мумкин. Лекин биз мураббийлар камчиликларга умуман олганда, кўп нарсаларга ойдинлик киритишга муваффақ бўлдик. Кимнинг неча дақиқа ўйнай олиши мумкинлигини борасида саволларга ҳам жавоб топдик. Бугунги учрашув биз учун фойдали бўлди.

Учта ўйиндан бери икки нафар ҳужумчи билан ўйнаётгандик. Райевац охирги машғулотда бироз жароҳат олганди. Шунинг учун Бамба иккинчи ҳужумчи вазифасини бажарди.  Биз унга биринчи бўлимда  юқорироқ ўйнаш лозимлигини таъкидлагандик. Иккинчи бўлимда эса легионеримизга кўпроқ Азим Аҳмедовга қарши ўйнашга ва имконият бўлиши билан ҳужумчиларга ёрдам беришга кўрсатма бергандик. Бу ерда у тезкор ҳужумчимиз Шоҳназар Норбековни тўп билан таъминлаши лозим эди.  Бамба иккинчи бўлимда қарши ҳужумларда яхшироқ ўйнади”.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика