Latest news

14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  0 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  3 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  6 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  17 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4

"Барселона" Жорди Альбага ўринбосар 3 нафар футболчини кўриб чиқмоқда News

"Барселона" Жорди Альбага ўринбосар 3 нафар футболчини кўриб чиқмоқда

Каталонияликлар тажрибали чап қанот ҳимоячиси Жорди Албага ўрнини босувчи футболчи қидиришда давом этади.

Маълумки, Эрнесто Вальверде "Ла Масия" академияси тарбияланувчиси Хуан Мирандага ишонч билдирмаяпти. Ўнг қанот футболчилари: Нелсон Семеду, Серхи Роберто сингари ўйинчилар ўтган мавсум чап қанотда ўйнашганида ижобий таассурот қолдира олишмади.

AS нашрининг маълумотига кўра, каталонияликлар чап қанот ҳимоячиси позициясини кучайтириш мақсадида 3 та номзодни аниқлашган.

Улардан бири "Бетис" аъзлси Жуниор Фирпо. 22 ёшли ўйинчи ўтган мавсум 29 ўйинда 3 та гол урди. Унинг трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Иккинчи номзод "Боруссия Дортмунд" вакили Рафаэль Геррейро бўлиб турибди. 25 ёшли португалиялик битта чизиқда ўйнашга мослашган футболчи ҳисобланади: ҳимояда ишончли ҳаракатланади ва ярим ҳимояда ҳам. Унинг германиликлар билан тузган шартномаси кейинги йил ёзда тугайди. Шунинг учун, "Барса" уни 25 миллион евродан кўпига сотиб олишига умид қилмоқда.

Ўтган мавсум Геррейро барча мусобақаларда 32 ўйинда 6 та гол урди. Бундан ташқари, Евро-2016 ва УЕФА Миллатлар лигаси-2019 ғолиби бўлган Португалия терма жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири бўла олди.

Сўнгги вариант сифатида бошқа тажрибали ҳимоячи Рикардо Родригес келтирилган. Швейцариялик ҳимоя маркази ва чап қанотида ўйнаши мумкин. Transfermarkt 26 ёшли футболчини 17 миллион еврога баҳолаган. Ўтган мавсум у "Милан" сафида 41 ўйинда 4 та голли узатмани амалга оширди.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика