"Барселона" бир мавсум "Камп Ноу"дан бошқа стадионда ўйнайди
09 mar 2022 14:25
News
"Барселона" бир мавсум "Камп Ноу"дан бошқа стадионда ўйнайди
"Барселона" президенти Жоан Лапорта каталонияликлар "Камп Ноу" реконструкцияси сабаб ўз ўйинларини бошқа стадионда ўтказишга тўғри келишини хабар қилди.
Катта эҳтимол билан жамоа уй ўйинларини Монтжуикдаги "Олимпия стадиони"да ўтказади. Ижара учун 20 миллион евро атрофида тўлашга тўғри келади.
"Биз бир нечта вариантларни кўриб чиқдик. Энг тўғри келадигани - Монтжуик. Бошқа вариантларни ҳам ўргандик, аммо улар қийин ва амалга ошириб бўлмас эди. Агар ҳаммаси яхши кетса, бу атиги бир мавсумга бўлади", - дейди Лапорта.
"Барселона" Ла Лигада 26 турдан сўнг 48 очко жамғарган ҳолда, жадвалда 3-ўринда бормоқда.
Link :
Source : barcatvplus.fcbarcelona.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Comments